2 386
Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари НАТО учун «бевосита таҳдид» пайдо қилишга ваъда берди
Фото: Андрей Любимов / РБК
Россия НАТОнинг янгиланган стратегиясига Россиядан «бевосита таҳдид» бўлиши мумкинлиги ҳақида банд киритилиши борасидаги «юқори баҳоси»га муносиб бўлади. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков айтди.
«Ушбу юқори баҳода туриш учун уларга нисбатан бевосита таҳдид пайдо қиламиз», — деди дипломат.
Рябков Швеция ва Финландиянинг НАТОга аъзо бўлиши масаласида ҳозирча кутиб туриш кераклигини айтди.
«Сўнгра бунинг оқибатларини амалий, моддий нуқтаи назардан таҳлил қиламиз ва шундан кейингина бу мавзуда сўз юритиш мумкин», — деди у.
Аввалроқ АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТОнинг янгиланган стратегик концепциясида Россиянинг ҳар қандай кўринишдаги «тажовузи»ни тийиб туриш акс этишини маълум қилганди.
НАТО стратегик концепцияси охирги марта 2010 йил ноябрда янгиланганди.
Bloomberg агентлигининг хабар беришича, агарда Россиянинг ташқи сиёсати ўзгармаса, НАТО Москванинг ҳаракатларини бевосита таҳдид деб баҳолаши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда