
Фото: ТАСС/Ковалев Петр
Мариупол шаҳридаги "Азовстал" металлургия комбинати ҳудудидаги ярадорларни олиб чиқиш учун тинчлик режими эълон қилинди. Бу ҳақда Россия мудофаа вазирлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, украиналик ҳарбийлар билан ўтказилган музокаралар натижасида бу борада келишувга эришилган.
“Ҳозирда "Азовстал" ҳудудида тинчлик режими жорий этилган ва гуманитар йўлак очилган”, дейилади хабарда.
Маълумот берилишича, украиналик ярадор ҳарбийлар Новоазовск шаҳридаги шифохонага олиб борилмоқда.
Россия президенти Владимир Путин 21 апрел куни Сергей Шойгу билан Кремлда учрашган ва “Азовстал” ҳудудида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга буйруқ берганди.
7 май куни Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчук “Азовстал” корхонаси ҳудудидаги тинч аҳоли олиб чиқилганини маълум қилди.
Маълумотларга кўра, комбинат ҳудудида 600 нафарга яқин яраланган ҳарбийлар бор. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар