23:13 / 17.05.2022
2 096

Россия ва Украина музокараларни тўхтатганини эълон қилди

Россия ва Украина музокараларни тўхтатганини эълон қилди
Фото: «theins.ru»
- "Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокаралари ҳозирча давом этмаяпти", деди Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко.

«Украина аслида музокара жараёнидан чиқди», дея қайд этди у ва Киев Россия шартномаси лойиҳасига жавоб бермаганини қўшимча қилди. Руденконинг сўзларига кўра, Украина томони музокараларнинг «олдинги босқичларида эришилган қоидаларини кучсизлантиришга ҳаракат қилмоқда».

Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ҳам музокараларнинг тўхтаб қолиши ҳақидаги хабарни тасдиқлади.

«Украина ва Россия Федерацияси ўртасидаги музокаралар жараёни тўхтатилди. Бироқ, у қайта тикланади ва менимча, Зеленский модератор бўлади», — деди Подоляк. Унинг қўшимча қилишича, Украина «Путиннинг юзини сақлаб қолиш учун» бирор нарса бермоқчи эмас, чунки шундоқ ҳам «жамият жуда катта бадал тўлаган».

Сўнгги юзма-юз музокаралар апрел ойи бошида Истанбулда бўлиб ўтганди. Натижада, ҳар икки томон музокаралар жараёнида маълум силжишларга эришилганини эълон қилганди. Тез орада Москва Киевни эришилган келишувлардан четга чиқишда айблай бошлади. Украина расмийлари, ўз навбатида, Россия армиясининг жиноятлари ҳақидаги маълумотлар фонида Россия Федерацияси билан келишувларга тайёр эмаслигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия ва Украина музокараларни тўхтатганини эълон қилди