16 май куни Нью-Йоркнинг Бруклин туманида жойлашган «Наврўз» озиқ-овқатлар дўконида икки эркак орасидаги жанжал оқибатида бир киши пичоқланган. Маҳаллий полиция маълумотига кўра, урилган пичоқ жабрланувчининг кўкрагига теккан.
У зудлик билан Маймонидис касалхонасига олиб кетилган ва кўп ўтмай оламдан ўтган. Можаро соат 14:00 атрофида рўй берган.
Маскан билан таниш ўзбекистонликларнинг айтишича, воқеадаги шахслар супермаркет ишчилари бўлган. Бири иккинчисини пичоқлаган, дейди жамоа вакиллари. Жабрланувчи супермаркетнинг гўшт сотадиган қисмида ишлаган.
Полициянинг тасдиқлашича, ҳужум қилганликда гумонланган 30 ёшли шахс воқеа жойида қўлга олинган. Ҳозирда тергов ишлари кетмоқда.
Хабарларга кўра, жанжаллашган шахсларнинг бири ўзбекистонлик, иккинчиси тожикистонлик ўзбек. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади