12:09 / 19.05.2022
1 091

Украинада ҳарбий жиноятлар бўйича биринчи суд жараёни бошланди

Украинада ҳарбий жиноятлар бўйича биринчи суд жараёни бошланди
Фото: EPA
Россия ҳарбий хизматчиси Вадим Шишимарин Украинанинг Суми вилоятида қуролсиз тинч аҳолини ўлдирганини тан олди, деб хабар бермоқда Киевдаги Соломенский суди залида бўлган BBC мухбири.

Шишимарин Украинадаги ҳарбий жиноятларда айбланиб, судга тортилган биринчи россиялик ҳарбийдир. У қасддан одам ўлдириш орқали уруш қонунлари ва урф-одатларини бузганлик моддаси бўйича айбланмоқда. Унга 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш ёки умрбод қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Украина Бош прокуратурасининг версиясига кўра, 28 февраль куни Шишимарин Чупаховка қишлоғидан бўлган 62 ёшли фуқарони ўлдирган. Украина хавфсизлик хизмати томонидан эълон қилинган видеода аскарнинг сўзлаб беришича, унинг колоннаси отишмага учрагач, аскар шериклари билан шу атрофдаги шахсий автомобилни эгаллаб олган. Кейин, унинг сўзларига кўра, ҳарбийлар йўлда телефонда гаплашиб турган тинч аҳоли вакилини кўриб қолган ва Шишимаринга унга ўқ узишни буюрган, у ўқ узган.

21 ёшли Вадим Шишимарин Иркуцкда туғилган ва Москва вилоятидаги 4-танк Кантемировская дивизиясида отряд командири бўлиб хизмат қилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украинада ҳарбий жиноятлар бўйича биринчи суд жараёни бошланди