Толиблар афғон оилаларини уйларидан қувиб чиқаряпти

Афғонистоннинг Бағлан вилоятида «Толибон» ҳаракати вакиллари 27 та оилани Андарою водийсидаги Анамак, Боғдор, Таганак ва Пули Хисор қишлоқларидан мажбуран қувиб чиқарган.
Маҳаллий нашрлар хабарига кўра, толиблар фақат кийим ва озроқ овқат олишга рухсат беришган. Уларнинг айтишича, бу оилалар 9 та шимолий вилоятда яшашга ҳақли эмаслар. Улар бошқа вилоятларга сургун қилинмоқда.
Бағландаги маҳаллий толиблар ҳозирча бу ҳолатга изоҳ беришмаган. Хабарларга қараганда, улар толибларга қарши чиққанларни ана шундай бадарға қилмоқда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг