
Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон суҳбатида мамлакатга янги қурол-яроғ етказиб берилишини келишиб олди. Янги ёрдам пакетига узоқ масофага зарба берадиган артиллерия, дронлар ва кемаларга қарши ракеталар киритилган. Ҳарбий кўмакнинг умумий миқдори 1,3 миллиард фунтни ташкил қилади.
«Украина президенти мамлакат мудофааси учун етказиб берилаётган ёрдамлар, хусусан, узоқ масофадан зарба берадиган артиллерия, «соҳил-кема» ракеталари ва дронлар ҳақида ахборот берди. Бу умумий миқдори 1,3 миллиард фунт стерлинглик Украинага қўшимча ёрдам пакетимизнинг бир қисми»,— дея ёзган Жонсон Twitter’да.
Унинг сўзларига кўра,, Жонсон Зеленский билан Буюк Британиядаги украиналик қочоқларга ёрдам бериш ва озиқ-овқат етишмовчилиги муаммоасини ҳал этишни муҳокама қилган. Буюк Британия бош вазири мамлакатларнинг Украинага буғдой етказиб бериш учун денгиз ва қуруқликдаги йўлларни очиш вариантлари кўриб чиқилаётганини ҳам қайд этган. Шунингдек, у Буюк Британиянинг Украинадан 50 мингга яқин қочоқлар қабул қилинганини ёзган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар