Италия ҳукумати Украинадаги урушни тугатиш имконини берувчи режани тайёрлади, деб ёзади Meduza. Ҳужжатни 18 май куни Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо БМТ бош котиби Антониу Гутерришга тақдим этди. 19 май куни унинг матни бир қатор нашрлар томонидан эълон қилинди.
Режа низони тартибга солишга БМТни, воситачи мамлакатларни (айнан қайсилари эканига аниқлик киритилганича йўқ), тинчликпарвар кучларни ва кузатувчилар миссиясини жалб қилишни кўзда тутади.
Тинч йўл билан тартибга солиш жараёнини Италия тўртта босқичда амалга оширишни таклиф қилмоқда:
- Биринчи босқич — ўт очишни тўхтатиб, фронт чизиғидан қўшинларни олиб кетиш.
- Иккинчи босқич — Украинанинг НАТОга қўшилмаслиги кафолатланган ҳолда, Евроиттифоққа аъзо бўлиши (бир қатор қўшимча шартлар ва мажбуриятлар билан).
- Учинчи босқич — Қрим ва Донбасс бўйича Украина ва Россия ўртасидаги икки томонлама келишув. Италия режаси «баҳсли ҳудудлар» тўлиқ мухториятга эга бўлишини назарда тутади, шу жумладан, ўз хавфсизлигини таъминлаш соҳасида, аммо айни вақтда Украина суверенитети сақланиб қолади.
- Тўртинчи босқич — Европада тинчлик ва хавфсизлик ҳақида кўп томонлама битим тузиш.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Италия режасини изоҳлаш ҳақидаги илтимосга биноан шундай деди: «Ҳозирча биз, афсуски, ушбу режа тафсилотларини билмаймиз, бу қандайдир дипломатик каналлар орқали етказилган-етказилмагани менга номаълум, биз бу ҳақда ОАВлардан хабар топдик».
Шу билан бирга Песков қўшимча қилишича, «вазиятни тартибга солишга ёрдам бера оладиганларнинг барчаси иштирокини маъқуллаймиз, бундай самимий саъй-ҳаракатларни ҳеч ким рад этмаяпти».
19 май куни журналистларнинг саволларига жавоб берар экан, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Россия қўшинлари томонидан эгаллаб олинган Украина ҳудудлари аҳолисининг ўзигина «бундан кейин қандай ва ким билан яшамоқчилигини» ҳал қилишини айтди. Аввалроқ Россия ва Украина манбалари Россия қўшинлари эгаллаган Херсон вилоятида халқ республикасини тузиш ҳақида референдум ўтказишга тайёрланилаётганини маълум қилганди.
Февраль ойида Россия ўз-ўзини халқ республикалари деб эълон қилган Луганск ва Донецкни тан олиб, улар билан дўстлик ва ўзаро ёрдам ҳақида шартномалар имзолаганди. ЛХР ва ДХР раҳбарлари томонидан сўралган «Украина тажовузига қарши курашда ёрдам» бостириб кириш учун расмий сабабга айланди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади