13:39 / 21.05.2022
1 203

Колумбияда 19 нафар ҳарбий курсантни яшин урди

Колумбияда 19 нафар ҳарбий курсантни яшин урди
Фото: Caracol
Колумбияда генерал Хосе Мария Кордоба номидаги ҳарбий академиянинг камида 19 нафар курсантини яшин урди. Бу ҳақда Caracol радиостанцияси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳодиса 19 май куни мамлакатнинг марказий қисмидаги Меса-Баҳа ҳудудида дала машғулотлари чоғида содир бўлган. Воқеа содир бўлган вақтда ёмғир бўлмаган. Жабрланганлар — 16 нафар эркак ва уч нафар аёл шифокорлар назоратида. Шу билан бирга, уларнинг аҳволи ҳақида аниқ маълумотлар ошкор этилмаган.

Мамлакат қуролли кучлари раҳбарияти курсантлар ва уларнинг оила аъзоларига барча зарур ёрдамни кўрсатишга ваъда берди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Колумбияда 19 нафар ҳарбий курсантни яшин урди