Фото: Tengrinews
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги туғуруқхона яқинида портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Портлаш оқибатида икки қаватли «Касалхона қошидаги 138-дорихона» МЧШ биносида ёнғин юзага келган. Тошкент вақти билан 14:06 да ёнғин тарқалиши тўхтатилган, дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин майдони 55 квадрат метрни ташкил қилган.
Фото: Tengrinews
Шунингдек, Чимкент фавқулодда вазиятлар хизмати хабарига кўра, портлаш натижасида бир бино қисман қулаган ҳамда яқинда жойлашган беш қаватли уй хонадонларидан бирининг деразалари ва балконига зарар етган, бундан ташқари, еттита енгил автомобиль зарар кўрган.
Фото: Tengrinews
Ёнғинни ўчириш чоғида қутқарувчилар эркак кишининг куйган жасадини аниқлаган. Ёнғинни бартараф этишга 37 нафар ходим ва 9 та техника жалб қилинган. Ҳодиса сабаблари аниқлаштирилмоқда.
Фото: Tengrinews
Tengrinews аниқлик киритишича, дастлабки маълумотларга кўра, портлашга газ тўпланиб қолиши сабаб бўлган. Воқеа жойида қоровул ҳалок бўлган. Бошқа жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Фото: Tengrinews
Ҳодисадан кейин туғуруқхонадан 100 га яқин одам эвакуация қилинган. Баъзи ОАВлар кислород баллони портлаганини ёзмоқда. Полиция портлаш ҳолати юзасидан жиноий иш очди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади