18:33 / 21.05.2022
3 030

Ўзбек-қирғиз чегара пунктида даҳшатли авария содир бўлди

Ўзбек-қирғиз чегара пунктида даҳшатли авария содир бўлди
Бугун, 21 май куни соат тахминан 15:30ларда Қирғизистоннинг Баткен вилояти Қадамжой тумани орқали Ўзбекистоннинг Сўх туманига ҳаракатланиб келаётган, устига бульдозер юкланган трейлер машинаси билан даҳшатли авария содир бўлган.

Аниқланишича, автотранспортнинг тормози ишдан чиқиб, ҳайдовчи бошқарувни йўқотган ва Қирғизистон «Чечме» чегара ўтказиш пункти ва Ўзбекистон «Чашма» чегара ўтказиш пункти орқали рўйхатдан ўтиш учун навбатда турган жами 12 та (2 та Ўзбекистон ва 10 та Қирғиз Республикаси) автомашинага урилиб, уларга шикаст етказган.

Автоҳалокат натижасида, бирламчи маълумотларга кўра, 9 нафар фуқаро (шулардан, 1 нафари Ўзбекистон, қолган 8 нафари Қирғизистон фуқароси) вафот этганлар.

Жароҳатланганларга тез-тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбек-қирғиз чегара пунктида даҳшатли авария содир бўлди