Фото: Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден КХДР етакчиси Ким Чен Иннинг ниятлари жиддий бўлсагина, у билан учрашишга тайёр. Бу ҳақда у Жанубий Кореяга ташрифи чоғида ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди, деб ёзади «РБК».
«Шимолий Корея етакчиси билан учрашиш-учрашмаслигимга келсак, бу унинг қанчалик самимийлиги ва ниятининг жиддийлигига боғлиқ», — деди Байден.
Вашингтон Пхеньянга мамлакатда касаллик авж олишига қарши кураш учун коронавирус вакцинасини таклиф қилганди, аммо АҚШ ҳеч қандай жавоб олмади, деди президент.
Айни пайтда КХДРда «номаълум безгак» аломатлари аниқланган беморлар сони қарийб 2,5 миллионга етган.
Февраль ойида Жанубий Кореянинг ўша пайтдаги президенти Мун Чже Ин Байден ва Ким Чен Иннинг учрашувини «вақт кўрсатиши»ни айтганди. «Мулоқот — муаммоларни ҳал қилишнинг ягона усули бўлгани туфайли, охир-оқибат президент Байден ва раис Ким ўртасида учрашув бўлиши кутилмоқда», — деган эди у.
Bloomberg ёзишича, апрелда АҚШнинг КХДР бўйича махсус вакили Сун Ким Оқ уй шу пайтгача олдиндан шарт қўймасдан мулоқот ўтказишга қаратилган кўплаб даъватларига жавоб олмаганини таъкидлаганди. «Умид қиламизки, шимолий кореяликлар бизнинг жиддий ва давомли мулоқотга таклифимизни қабул қилади», — деган эди у ва Вашингтон Пхеньяннинг «Корея ярим оролидаги вазият бўйича» ҳар қандай жиддий таклифларини ўрганиб чиқишга тайёрлигини қайд этганди.
КХДРнинг АҚШ билан жиддий музокараларга тайёрлигидан дарак берувчи белгилар йўқлиги ҳақида Америка президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан ҳам айтиб ўтганди.
Трамп ҳамда Ким Чен Ин уч марта учрашган. Биринчи учрашув 2018 йил 12 июнда Сингапурда ўтказилган ва икки давлат раҳбарлари Корея яриморолида ядро қуролидан фойдаланмаслик ҳақидаги декларацияни имзолаган. Кейинги музокаралар 2019 йил Вьетнамда бўлди ва ҳеч қандай ҳужжат имзоланмасидан олдин якунига етди. Шунингдек, Трамп ва Ким Чен Ин бир неча марта хатлар орқали ҳам маълумот алмашган. Кейинчалик Шимолий Корея ракеталар синовини бошлади ва бу АҚШ ҳукуматининг норозилигига сабаб бўлди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади