АҚШнинг Киевга кўп миллиард долларлик ҳарбий ёрдамига қарамай, Россия Федерацияси Қуролли кучларининг махсус операцияси муваффақиятли давом этяпти, дея таъкидлайди Sputnik ҳарбий шарҳловчиси Александр Хроленко.
Россия қўшинлари тактик ва технологик жиҳатдан ҳам жанг майдонида устунлик қиляпти ва кўзланган мақсадларга эришилаётганини сезиш мумкин. Украина Қуролли Кучларнинг мағлубияти муқаррар.
16 мингга яқин украиналик аскарлар Северодонецк ва Лисичанск яқинида душманнинг ёпиқ доирасига тушиб қолган. Моторли милтиқчилар, танкчилар, артиллериячилар, махсус кучлар бўлинмалари, армия авиацияси, Россия Ҳаво-космик кучлари ва денгиз флоти Донбассдаги Украина Қуролли Кучлари гуруҳини услубий равишда йўқ қилмоқда.
Ҳарбий инфратузилма объектларига - Украина Қуролли Кучларининг операцион орқа қисмининг бор чуқурлигига ракета зарбаларининг шиддати ошиб боряпти. Кеча Львов вилоятида - Польша чегарасидан 20 км узоқликда жойлашган дислокация пунктлари ва арсеналларга зарба берилди. Бугун Бахмутдаги Украина Қуролли кучлари қурол-яроғи омбори бўлган завод калибр зарбаридан вайрон бўлди. Натижа Везувий вулқонининг отилишига ўхшайди.
Ғарбнинг Киев режимига кўрсатаётган ҳарбий ёрдами ҳеч нарсани ўзгатираётгани йўқ - НАТО қуроллари Украина ҳудудида интенсив равишда йўқ қилиняпти. Юқори аниқликдаги “калибрлар” ва “оникслар” нинг парвозлари Николаев ва Одесса вилоятларида тез-тез кузатиляпти. Бу Россия махсус операциясининг ёзги давр учун устувор йўналишларини прогноз қилиш имконини беради.
Йирик ҳаво зарбалари УҚК бўлинмалари қарши ҳужумга ўтмоқчи бўлган Харьков вилояти шимолидаги душман позицияларига ҳам берилмоқда. Украина қўшинларининг Изюм, Запорожье ва Херсон йўналишларида ҳужумга уринишлари ҳам муваффақиятсиз бўлди. Ҳарбийлар ва техниканинг катта йўқотишлари билан якунланди.
Украина қўшинларининг жанговар кайфияти кундан-кунга пасаймоқда ва кечаги “Азов” нацист тузилмасидан (“Азовстал” комбинат подвалларидан) 256 нафар “киборг”нинг “қаҳрамонларча” таслим бўлиши Украина Қуролли Кучлари ва Миллий Гвардия аскарлари учун намуна бўлади. 5 мингга яқин украиналик ҳарбийлар аллақачон асирликда сақланмоқда.
Аввалроқ америкалик ҳарбий маслаҳатчи, махсус операция кучларининг собиқ қўмондони, адмирал Эрик Олсен Россия қўшинларига таслим бўлган эди. 15 май куни Рубежноеда яна етти нафар Америка махсус кучлари (ёлланма аскарлар) ўлдирилди. Донбассдаги уч нафар британиялик ҳарбий маслаҳатчиларнинг тақдири номаълум.
Буларнинг фонида, Бундесвер генерали Эрих Вад (Ангела Меркелнинг собиқ маслаҳатчиси) шундай дейди: рус ҳарбийлари жанговар ҳаракатлар йўналишини аниқлайди ва 100 минг кишилик куч билан “Донбассда 500 км узунликдаги фронтда олдинга ҳаракат қилишмоқда”. Яъни, рақамлар билан эмас, балки, рус қуролларининг маҳорати ва технологик устунлиги билан ғалаба қозонилади.
Ғарб ёрдам бермайди
Украина икки ой мобайнида АҚШ ва НАТО арсеналларини вайрон қилди - узоқ муддатли захиралар ёниб кетди, натижалардан эса дарак йўқ.
Америкаликларга “Жавелин” ва “Стингер”лар захирасини тиклаш учун икки йилдан беш йилгача вақт керак бўлади. Шу билан бирга, Киев орқали транзит ўтаётган Америка қуролларининг катта қисми Африка мамлакатларига бориб қолди - шунчаки бизнес.
Бироқ, бутун дунё бўйлаб назоратсиз тарқатилаётган Stinger кўчма зенит ракета комплекси, Javelin танкга қарши тизимлари ва NLAW Швеция-Британия кўчма танкга қарши бошқариладиган ракеталар тез орада НАТО давлатлари ҳудудидан террорчилар қўлига ўтиши мумкин.
Бошқа томондан, Украина Ғарб қуролларининг обрўсини йўқ қиляпти. Қўмондонлик тақиқларига қарамай, Украина ҳарбий хизматчилари эскирган, мустаҳкам бўлмаган ва самарасиз Ғарб қуроллари - Америка М113 зирҳли транспорт воситаларини, Британия ҳавога қарши мудофаа ҳарбий техникаси, Польша ва Чехия танклари, ўзиюрар қуроллар, граната отиш мосламалари, ҳатто “Жавелин” танкга қарши ракета тизимларини фаол танқид қилишмоқда.
Яқинда бутун дунёдан йиғилган ва НАТО давлатлари томонидан Киев режимига топширилган Варшава шартномаси давридаги самолётлар ва ҳаво мудофаа тизимлари Шимолий Атлантика алянси штаб-квартираси қўмондонлиги остида бир жойдан иккинчи жойга айланиб юрибди. Улар НАТО разведкасининг мақсадли нишонларига, яъни пассив режимда ўқ узиш позициясига ўтказилади. Радиолокацион подсветкаларни ракеталар пускидан олдин қўшиб қўйишмоқда.
Ва шунга қарамай, Россия ҳарбий-космик кучлари ва Россия Ҳаво мудофааси Украина ҳаво ҳудудини тўлиқ назорат қилмоқда. Махсус операция давомида Россия зенит-ракета тизимларининг энг юқори самарадорлиги текширилди ва технологик жиҳатдан номукаммал Америка БПЛА MQ-9 Reaper яроқсиз ҳолга келди. Украина осмонида Туркиянинг “Байрактар-ТБ2” обрўси йўқолди - бу турдаги ўнлаб учувчисиз самолётлар уриб туширилмоқда.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина Қуролли Кучларининг: 168 та самолёт, 125 та вертолёт, 912 та учувчисиз учиш аппарати, 309 зенит-ракета комплекси, 3134 танк ва бошқа зирҳли жанговар машиналар, 385 та залп олови реактив тизимлари, 1542 дала артиллерия қуроллари йўқ қилинди.
Вашингтоннинг Россияга қарши ахборот уруши, АҚШ юқори мартабали амалдорларининг Украинанинг НАТОга тез фурсатда аъзо бўлиши мумкинлиги ҳақидаги бемаъни баёнотлари, Британия разведкасининг Россия махсус операциясининг гўёки маълум бир “жадвалдан ортда қолаётгани” ҳақидаги тўқималари, Киев режимининг УҚКни июлдаги ҳужуми ҳақидаги орзулари - буларнинг барчаси ошкораликни яшира олмайди: Украинадаги “Байденнинг Путинга қарши салиб юриши” муваффақиятсизликка учраяпти.
Бошқача бўлиши мумкин эмас эди. Ғарбнинг мақсади – “Россиянинг Украинадаги можародан ғолиб чиқмаслиги”га - аслида эришиб бўлмайди. АҚШ аллақачон навбатдаги стратегик мағлубиятга учраган ва Европадаги иттифоқчилар бу Америка гегемониясининг тугашини англаб етяпти. Янги дунё - тенг ва бўлинмас хавфсизлик тартибини Россия бугун яратмоқда. Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади