2 346
Урушнинг 87-куни: Киевда ёниб кетган Россия техникаси. Маринкадаги снайперларнинг ҳаёт тарзи
21 май куни Северодонецк ҳудудида жанглар давом этди, Россия қўшинлари Украина армиясини Лисичанскка олиб ўтадиган кўприкни вайрон қилишди; кейинроқ, Луганск вилояти раҳбари кўприкка ўт очган рус техникаси йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Курск вилоятида чегарадаги қишлоқ яна миномётдан ўққа тутилди.
Мариуполдан одамларни Украинанинг бошқа ҳудудларига эвакуация қилиш деярли имконсиз бўлиб қолди — россиялик ҳарбийлар ҳатто иккинчи даражали йўлларда ҳам тўсиқлар ўрнатди, деди шаҳар мерининг маслаҳатчиси. Россия Давлат Думасидаги Либерал демократик партия раҳбари ва Россиянинг Украина билан музокаралари иштирокчиси Леонид Слуцкий Москва Виктор Медведчукни «Азов» жангчиларига алмаштириш имкониятини ўрганаётгани ҳақида гапирди (кейинчалик у ушбу сўзлари контекстдан юлиб олинганини даъво қила бошлади).
Жо Байден Украинага яна 40 миллиард доллар ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжатни имзолади, Россия транспорт вазири Виталий Савелев эса Украинага босқин муносабати билан жорий қилинган санкциялар Россиядаги «бутун логистикани амалда остин-устун қилганини» тан олди. Meduza урушга оид янги суратларни жамлади.
Харьков вилояти
Харьковдаги турар жой бинолари. Сўнгги ҳафталарда рус қўшинлари шаҳар шимолига, Белгород вилояти билан чегарага сурилди, бироқ сўнгги кунларда бу ҳудудда Россия кучларининг қарши ҳужумлари ҳам амалга оширилди.
Фото: Getty Images
Харьков кўчаларида Украинанинг ишдан чиқарилган ҳарбий вертолёти корпуси олиб ўтилмоқда.
Фото: Getty Images
Харьковдаги православ черкови ертўласида тушлик қилаётган қочоқлар.
Фото: AP Photo
Донбасс шимоли
Православ руҳонийлари 2022 йил 20 май куни Лисичанскда ертўладаги вақтинчалик черковда аҳоли билан ибодат қилишмоқда. Сўнгги ҳафталарда шаҳар яқинида фронтда энг фаол жанглар бўлиб ўтмоқда.
Фото: AFP
Северодонецкдаги отишмалардан кўтарилган тутун. Шаҳар фронт чизиғига яқин бўлиб, Украина армиясининг Северский Донец дарёси шимолидаги муҳим таянч марказидир.
Фото: AFP
Краматорскда уруш бошида Россия томонидан берилган зарба вайроналари орасида қолган тўй фотосурати.
Фото: AP Photo
Донецк вилояти Баҳмут шаҳридаги университет кампусига қилинган ракета ҳужуми оқибатлари.
Фото: Reuters
Украина ҳарбийлари Донбассдаги фронт чизиғи яқинида яраланган сафдошларига ёрдам бермоқда.
Фото: AFP
Донбассдаги фронт чизиғи яқинида ярадор украиналик ҳарбийлар.
Фото: AFP
Киев
Болакай портлаб ишдан чиққан зирҳли транспорт воситасининг минорасини томоша қилмоқда — бу Киев марказида ташкил этилган рус техникалари кўргазмасининг бир қисми.
Фото: Reuters
Маринка яқинидаги снайперлар отряди
Донецкнинг жануби-ғарбидаги Маринка шаҳри яқинида жойлашган отряднинг суратлари бир неча кун олдин, 16—17 май кунлари олинган. Уруш бошидан буён бу ерда жанглар давом этмоқда, аммо ҳудуддаги фронт чизиғи деярли ўзгармаган. Ушбу фотосуратлар снайперларнинг ишини кўриш учун камдан-кам учрайдиган имкониятдир —ҳозиргача Украина томонидан бундай суратлар деярли нашр этилмаган.
Маринкадаги снайперлар бўлинмаси кўнгиллилари қуролларни ўқламоқда.
Фото: The Washington Post
Снайперлар бўлинмасининг кўнгиллиси Оксана Маринка яқинида милтиғи билан суратга тушмоқда.
Фото: The Washington Post
Маринкадаги снайпер бўлинмасининг кўнгиллилари.
Фото: The Washington Post
Снайпер бўлинмаси кўнгиллилари Маринка яқинида дрон тасвирларини текширмоқда.
Фото: The Washington Post
Маринкадаги снайпер бўлинмаси кўнгиллилари.
Фото: The Washington Post Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади