Фото: AP
Осиё давлатларига ташриф буюраётган АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон Шимолий Корея томонидан эҳтимолий янги ҳарбий техника синовларига тайёр эканини айтди. «Биз Шимолий Корея қиладиган ҳамма нарсага тайёрмиз. Биз улар қилаётган ҳамма нарсага қандай жавоб беришимиз ҳақида ўйлаб кўрдик», - дея 22 май, якшанба куни АҚШ президентининг сўзларидан иқтибос келтирган AFP ахборот агентлиги.
Журналистларнинг Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга хабар юбориш истаги борми, деган саволига жавоб берар экан, у икки сўз билан чекланди: «Салом. Нуқта».
Қўшма Штатлар бир неча ҳафтадан бери Шимолий Корея 2017 йилдан бери илк бор ядровий синов ўтказиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантириб келяпти. Халқаро изоляцияда бўлган ва қаттиқ санкцияларга учраган мамлакат сўнгги ойларда қатор ракета синовларини ўтказди. Байденнинг Осиёга сафари чоғида ядро қуроли синови ўтказилиши мумкинлиги борасида хавотирлар бор эди.
Жума куни АҚШ президенти Жанубий Кореяга ташриф буюрди ва у ерда жанубий кореялик ҳамкасби Юн Сук Ёл билан КХДРни тийиб туриш учун қўшма ҳарбий машғулотларни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди. Шу билан бирга, сиёсатчилар Шимолий Корея раҳбариятига коронавирус инфекцияси тарқалиши муносабати билан ёрдам таклиф қилди. 22 май куни Байден Японияга бориб, бош вазир Фумио Кисида ва император Нарухито билан учрашди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади