Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик музокаралари Россия қўшинлари Украина ҳудудини тарк этганидан кейингина давом этиши мумкин.
Бу ҳақда Украина президенти админстрацияси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк маълум қилган.
«Россия кучлари мамлакатни тарк этиши керак, шундан сўнг тинчлик жараёнини тиклаш мумкин бўлади», — деди Подоляк.
Аввалроқ Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко икки давлат музокаралари тўхтаб қолганини очиқлаганди.
Сўнгги юзма-юз музокаралар апрел ойи бошида Истанбулда бўлиб ўтганди. Натижада, ҳар икки томон музокаралар жараёнида маълум силжишларга эришилганини эълон қилганди. Тез орада Москва Киевни эришилган келишувлардан четга чиқишда айблай бошлади. Украина расмийлари, ўз навбатида, Россия армиясининг жиноятлари ҳақидаги маълумотлар фонида Россия Федерацияси билан келишувларга тайёр эмаслигини маълум қилди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади