Байден АҚШ Тайванни ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди

Байден АҚШ Тайванни ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга тайёрлигини айтди
Фото: AFP
Агар зарурат туғилса, АҚШ Тайванни ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга тайёр. Бу ҳақда АҚШ президенти Жо Байден Япония бош вазири Фумио Кисида билан бирга ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

"Ҳа, бу мажбуриятни зиммамизга олганмиз", - деди у журналистнинг АҚШ Тайванни ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга тайёрлиги борасида берган саволига жавобан.

Байден АҚШ "бир Хитой" сиёсатига розилигини, аммо оролнинг мақоми куч билан ўзгартирилиши мумкин эмаслигини таъкидлади.

"Бу Украинадагига ўхшаган навбатдаги ҳаракат бўлади", - деди у.

Хитой унинг бу сўзларига эътироз билдирди. ХХР ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин АҚШни “бир Хитой” сиёсатига риоя қилишга чақирди.

«Хитой Америка томонининг баёноти муносабати билан кескин норозилик ва қатъий протест билдиради. Тайван Хитойнинг ажралмас қисми ҳисобланади»,— деди Вэнбин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар