Фото: Anadolu агенcй
Москва ва Анқара ўртасида Россиядан чиқиб кетаётган брендларни турк брендларига алмаштириш бўйича музокаралар янги босқичга кирди. Бу ҳақда Hurriyet хабар берди.
Музокараларнинг биринчи қисми апрель ойида, иккинчиси май ойининг ўрталарида Туркия Бирлашган брендлар уюшмасининг (БМД) Россияга ташрифи чоғида бўлиб ўтди.
- Россиядан кетадиган брендларни турк брендлари билан алмаштириш бўйича музокараларнинг янги босқичига қадам қўймоқдамиз, — деди Россия савдо марказлари кенгаши (РCТC) президенти Дмитрий Москаленко.
У, шунингдек, жорий йилнинг кузида Россия савдо марказларида 3 млн квадрат метр майдон бўш қолиши ҳақида билдирган.
- Ҳали Россияда бўлмаган турк брендлари учун биз энг яхши савдо марказларини, шу жумладан Москвани ҳам эгаллаш имкониятини таклиф қилдик. Биз турк ширкатларининг мамлакатда узоқ муддат қолиши ва фойдали сармоя киритиши учун музокаралар олиб бормоқдамиз, — дея қўшимча қилди Москаленко.
РCТC бошқарувчи директори Олег Воитцеховскийга кўра, Россия Хитой, Ҳиндистон ва Эрон вакиллари билан ҳам музокаралар олиб борилмоқда.
Музокараларда АДГ Груп тижорат директори Анна Папаскири ҳам иштирок этди. Унинг сўзларига кўра, музокаралар якунлари бўйича Россия бозорига чиқадиган брендлар рўйхати тузилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади