
- 22 май куни Украина Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги халқларининг Иккинчи жаҳон урушида кўрсатган жасорати ва қаҳрамонлиги хотирасини абадийлаштириш тўғрисидаги келишувдан чиқди.
- Оммавий ахборот воситалари ва Украина расмийлари Запорожье вилояти Энергодар шаҳридаги уйлардан бирида портлаш содир бўлганини хабар қилди — ўзини шаҳар ҳокими деб эълон қилган Андрей Шевчик ва унинг қўриқчилари яраланган.
- Олий Рада Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик муддатини 23 августга қадар узайтирди.
- Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский Украинани музокараларни музлатиб қўйганликда айблади. Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар тўхтатилгани тўғрисида Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко ва Украина президент офиси раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк 17 май куни эълон қилганди.
«Meduza» урушнинг саксон саккизинчи кунига оид асосий суратларни тақдим этди.
Мариупол

Россиялик ҳарбийлар Мариуполдаги «Азовсталь» металлургия заводи ҳудудини миналардан тозалаш устида ишламоқда.
Фото: Reuters

Донецк вилоятидаги россияпараст қўшинларнинг жангарилари.
Фото: Reuters

Мариупол чеккасидаги Старий Қрим шаҳрида қабристон ишчилари тобутни туширмоқда. Бу Россия қўшинлари томонидан босиб олинган ушбу шаҳар яқинида пайдо бўлган янги оммавий қабрлардан биридир.
Фото: EPA

Старий Қримдаги қабристонда янги қабрлар.
Фото: Reuters
Донбасс шимоли

Украина Қуролли кучлари ходими Луганск вилояти, Лисичанск шаҳри чеккасидаги кимсасиз йўлда кетмоқда. Луганск вилояти раҳбари Сергей Гайдайнинг 22 май куни маълум қилишича, Россия кучларининг ҳужумлари оқибатида шаҳарда 13 та, вилоят бўйлаб эса 70 дан ортиқ уй зарар кўрган.
Фото: AFP

Донецк шимолидаги Баҳмут шаҳрида ракета ҳужуми оқибатида вайрон бўлган уй ёнидаги кекса аёл. Донецк вилояти полициясининг маълумотларига кўра, 22 май куни Россия қўшинлари томонидан ҳудуддаги 74 та фуқаролик объекти: турар жой бинолари, мактаб, саноат ва қишлоқ хўжалиги корхоналари, ҳаётий зарур объектлар ўққа тутилган. Бир кунда 18 та ракета ҳужуми қайд этилган.
Фото: AFP

Она ва қизи Баҳмутдан автобусда эвакуация қилинмоқда. Украина Қуролли Кучлари Россия армиясининг артиллерия кўмагида Баҳмут йўналишида ўзининг тактик позициясини яхшилашга уринаётганини маълум қилди.
Фото: AFP

Донецк вилояти шимоли-ғарбида жойлашган Покровск шаҳри касалхонасидаги беморлар.
Фото: AP Photo

Украиналик аскар Донецк яқинидаги артиллерия позициясини термал тасвир монокуляридан кузатмоқда. Монокулярлар куннинг исталган вақтида ва ҳар қандай об-ҳаво шароитида нишонни аниқлаш имконини беради.
Фото: Reuters

Украина аскари Донецк яқинидаги артиллерия позицияларида тушлик қилмоқда.
Фото: Reuters

Лисичанскдаги нефтни қайта ишлаш заводида ўққа тутилишдан кейин кўтарилган тутун.
Фото: AFP
Харьков вилояти

Украина ҳудудий мудофааси аъзолари икки ой давомида рус қўшинлари томонидан ишғол қилинган Русски Тишки қишлоғи яқинидаги фронт чизиғида патруллик қилмоқда. Россия армияси Харьковнинг кўплаб туманларидан чекинганидан сўнг ҳам унинг айрим бўлинмалари шаҳар шимолида қолмоқда ва ўт очишда давом этмоқда.
Фото: Getty Images

Ҳудудий мудофаа аскари фронтда патруллик қилиш мобайнида Русски Тишки қишлоғида бузилган уйни кўздан кечирмоқда.
Фото: Getty Images «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар