Эронда 10 қаватли бино қулаб тушди, қурбонлар бор

Фото: Anadolu Agency
Эроннинг Ҳузистон вилоятида 10 қаватли бино қулаб тушиши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Эрон фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Мужтабо Холидий маълум қилди.
Маълумот берилишича, гап Ободон шаҳрининг Теленжи Амирий кварталидаги «Ободон Метропол» бизнес-марказида қурилаётган бино ҳақида бормоқда.
Холидийнинг сўзларига кўра, воқеа жойида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Вайроналар остида 80 киши қолган деб тахмин қилинмоқда. Бино эгаси ва пудратчиси ҳибсга олинган.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!Эроннинг Ҳузистон вилоятида 10 қаватли бино қулаб тушиши оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди ва 25 киши жароҳат олди. Бу ҳақда Эрон фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили Мужтабо Холидий маълум қилди.

Изоҳлар 0
…