07:57 / 24.05.2022
1 222

Россиялик ҳарбий Украинада тинч фуқарони ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Россиялик ҳарбий Украинада тинч фуқарони ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Фото: AP Photo
Киевда суд россиялик ҳарбий Вадим Шишимаринни Суми вилоятида қуролсиз фуқаро Александр Шелиповни ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди, деб ёзади Meduza.

У қасддан қотиллик билан бирга, уруш қонунлари ва таомилларини бузганликда айбланаётган эди.

Шишимарин судда ўз айбига иқрор бўлди ва марҳумнинг бевасидан кечирим сўради. У Шелиповни ўлдириш нияти бўлмаганини ва унга офицернинг талаби билан ўқ узганини айтди. Адвокат судланувчини оқлашни сўради.

Судда янграган далилларга кўра, 28 февраль куни Шишимарин бўлган колонна ўқ ёмғири остида қолган. У ва яна бир нечта ҳарбий хизматчи бекинишга уриниб, юриб кетаётган енгил машинанинг ғилдирагини тешиб, уни эгаллаб олган. Йўлда улар телефонда гаплашаётган эркакни кўриб қолган. У ўзлари ҳақида украин ҳарбийларига хабар бериши мумкин деб ҳисоблаб, бошқа ҳарбийлар Шишимаринга уни ўлдиришни буюрган, у эса машина ойнасидан эркакни автомат билан ўққа тутган.

Айни вақтда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Москва россиялик ҳарбий хизматчи Вадим Шишимарин билан боғлиқ вазиятдан хавотирда бўлиб, уни ҳимоя қилиш вариантлари қидирилишини маълум қилди.

«Шубҳасиз, бизни ўз фуқаромизнинг тақдири хавотирга солмоқда. Афсуски, воқеа жойида унинг манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга эмасмиз. Чунки Украинада муассасаларимиз фаолият олиб бормаяпти. Аммо бу бошқа каналлар орқали уринишларни давом эттириш имкониятларини кўриб чиқмаймиз дегани эмас», — деди Песков.

«Ҳар бир Россия фуқаросининг тақдири биз учун бирламчи аҳамиятга эга», — дея таъкидлади президент матбуот котиби.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик ҳарбий Украинада тинч фуқарони ўлдиргани учун умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди