date
views 1 206

Пентагон раҳбари 20 та давлат Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам юборишини маълум қилди

Пентагон раҳбари 20 та давлат Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам юборишини маълум қилди
Фото: Censor
АҚШ Мудофаа вазирлигининг раҳбари Ллойд Остин «Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи»нинг йиғилишида 20 та давлат Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам юборишга қарор қилганини айтди.

Хусусан, Дания «Украинага қирғоқларини ҳимоя қилишда ёрдам бериш» учун Harpoon кемага қарши ракетани учирувчи ускуна ҳамда ўқ-дорилар беришга рози бўлди, дея Остиндан иқтибос келтирмоқда CNN.

Пентагон раҳбарининг сўзларига кўра, Украина Чехиядан «катта кўмак», жумладан ҳужумчи вертолётлар, танклар ва ракета тизимларини олади. «Бошқа давлатлар Украина ҳарбийларини тайёрлаш ва Украина ҳарбий тизимларини сақлаш бўйича янги мажбуриятларни зиммасига олди», — дея қўшимча қилган Остин.

Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи йиғилишида жами 47 та давлат вакиллари иштирок этган.

Россия босқинининг бошидан бери Украина ҳукумати душманга қаршилик кўрсатиш учун зудлик билан ҳарбий ёрдамга муҳтожлигини бир неча бор таъкидлаган. Хусусан, Украина президенти Владимир Зеленский 23 май куни Донбасс учун жангларда Россия армияси Украинаникидан 20 баравар кўпроқ техникага эга эканини айтди.

Европа ва Шимолий Американинг кўплаб давлатлари бу чақирувга аллақачон жавоб беришган, хусусан, Қўшма Штатлар Украинага аввал фақат Иккинчи жаҳон уруши даврида қўлланилган ленд-лиз дастури бўйича қурол етказиб беришга қарор қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон раҳбари 20 та давлат Киевга қўшимча ҳарбий ёрдам юборишини маълум қилди