20:22 / 24.05.2022
1 244

Еврокомиссия раиси Россияни Украинадан буғдой олиб чиқиб кетишда айблади

Еврокомиссия раиси Россияни Украинадан буғдой олиб чиқиб кетишда айблади
Фото: Eduard Korniyenko/Reuters
Россия озиқ-овқат хавфсизлигидан қурол сифатида фойдаланмоқда, деди Урсула фон дер Ляйен.

"Украинанинг Россия томонидан босиб олинган ҳудудларида армия буғдой ва қишлоқ хўжалик техникасини мусодара қилмоқда. Бу қоронғи ўтмиш совет коллективлаштириш даври ва 1930-йиллардаги очарчиликни эслатмоқда", - деди фон дер Ляйен Давосдаги иқтисодий форумда.

Унинг сўзларига кўра, Москва нафақат энергия таъминоти, балки озиқ-овқат хавфсизлигидан ҳам қурол сифатида фойдаланмоқда.

Россия Украинадаги буғдой омборларини қасддан бомбардимон қилмоқда ҳамда Украинанинг Қора денгиздаги буғдой ва кунгабоқар уруғи ортилган кемаларини қасддан тўхтатиб қўймоқда, деди Еврокомиссия раиси.

Урсула фон дер Ляйен шунингдек, Россия "шантаж шаклларидан бири" сифатида ўз озиқ-овқат захираларини кўпайтираётганини қайд этди.

"Россия жаҳондаги нархлар ўсишига эришиш учун етказиб беришларни тўхтатди, у геосиёсий қўллаб-қувватлов учун буғдой билан савдо қилмоқда. Бунинг ортида бир мақсад турибди: Россия ҳокимият учун очарчилик ва буғдойдан фойдаланмоқда", - деб таъкидлади у.

ЕК раҳбарининг сўзларига кўра, бу дунёда буғдой нархлари ошишига олиб келади. Ливанда нон нархи 70 фоизга ошди, озиқ-овқат инқирози аломатлари кўзга ташланмоқда, деди Урсула фон дер Ляйен.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Еврокомиссия раиси Россияни Украинадан буғдой олиб чиқиб кетишда айблади