Украина осмонида Россия генерал-майори бошқарувидаги самолёт уриб туширилди

Украина осмонида Россия генерал-майори бошқарувидаги самолёт уриб туширилди
Фото: «24 Канал»
Украина осмонида Россия ҳарбий-ҳаво кучларининг истеъфодаги генерал-майори Канамат Боташев бошқарувидаги самолёт уриб туширилди. Учувчи ҳалок бўлган.

BBC ёзишича, генерал-майорнинг ҳалокатини унинг қўл остидаги уч шахс тасдиқлаган. Хавфсизлик нуқтаи назаридан, уларнинг шахси ошкор қилинмаган.

Боташев — Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар давомида ҳалокатга учрагани маълум бўлган энг юқори унвонли учувчи. Истеъфога қадар у авиация полкини бошқарган. Ҳаво жангларида бу даражада юқори унвонли зобитнинг қатнашиши, биринчидан, Москва ҳарбий учувчиларга жуда қаттиқ талаб қўяётганини, иккинчидан, юқори малакали мутахассислар етишмаётганини англатади, деб ёзди BBC.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар