Фото: WLWТ
АҚШнинг Огайо штатида яшовчи етти ёшли Даниэль Виттенбах эрта тонгда уйғониб, газланган сув ичгиси келиб қолган. Ота-онасини уйғотишни истамаган бола гаражга бориб, стул ёрдамида Kia Sportage калитини олган. У кроссоверни ўт олдириб, узатмалар қутисини ишга туширишга муваффақ бўлган ва энг яқин супермаркет томон йўл олган. Кўп ўтмай, ота-онага қутқарув хизматидан қўнғироқ бўлган, деб хабар беради Motor.
Уйи жойлашган тумандан чиққан Даниэль тўрт полосали шоссега тушиб қолган. Бир неча сониядан сўнг Sportage ажратувчи чизиқни кесиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетган. Машина олдидан ўтаётган ҳайдовчилар қутқарув хизматига қўнғироқ қилган. Айрим ҳайдовчилар эса машинанинг ён ойнасини синдириб, кроссоверни тўхтатишга ҳам уринган.
Яна бир эркак «ҳайдовчи»га қўллари билан тўхташ ишорасини берган. Аммо ушбу ҳаракатларнинг барчаси самарасиз кетган. Даниэль Jeep Liberty’га бориб урилганидан кейингина тўхтаган. Пачоқланган автомобилларни ҳисобга олмаса, боланинг сафари яхши тугаган. «Даниэль ўзининг газланган ичимлигини олганми ёки йўқ номаълум, аммо ота-она эндиликда калитларни ишончли жойга беркитиши тайин», — дейилади хабарда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)