Фото: «Auto.ru»
Қозонда 1991 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли «ЗАЗ-968М» сотувга қўйилди, деб хабар беради «Auto.ru». 30 йил давомида «Запорожец» икки марта ўз эгасини алмаштириб, 616 километр йўл босган. Идеал ҳолатда сақланган «вақт капсуласи» 1 миллион рублга (17,6 минг доллар) баҳоланмоқда. Машина учун харидор топилса, у Россияда сотилган энг қиммат «Запорожец»лардан бирига айланади.
Сотувга қўйилган автомобиль тарихи бўйича кўп нарса маълум эмас. Суратларга кўра, «Запорожец» ажойиб ҳолатда сақланган. Шу билан бирга, машина салони ва мотор бўлмаси қай ҳолда экани кўрсатилмаган. Сўнгги 11 йилдан буён автомобилга эгалик қилаётган сотувчининг сўзларига кўра, мазкур «ЗАЗ-968М»нинг барча эҳтиёт қисмлари оригинал. Машина 30 йил давомида 616 километр йўл босган, холос.
Фото: «Auto.ru»
«ЗАЗ-968М» 40 от кучига эга 1,2 литрли бензин мотор ёрдамида ҳаракатга келади. Агрегат механик узатмалар қутиси ёрдамида бошқарилади.
Фото: «Auto.ru»
Сотувчи ўзининг ноёб автомобилини 1 миллион рублга сотишга тайёр. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)