Фото: Давлат думаси
Россия Давлат думасининг МДҲ масалалари бўйича қўмитаси раиси ўринбосари Константин Затулин АҚШ давлат департаменти делегациясининг Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистонга сафари юзасидан хавотир билдирди.
Депутатга кўра, АҚШ постсовет маконида Россия таъсирини сусайтиришга уринмоқда. Шу боис расмий Москва АҚШ делегациясини Марказий Осиё бўйлаб сафарини жиддий кузатмоғи лозим.
«Айни пайтда АҚШда ҳамма даврдан ҳам кучлироқ тарзда бизга қарши курашмоқда. Аслида, Москва ва Вашингтон ўртасида яқин хориж учун рақобат ҳамиша мавжуд бўлиб келган. Эндиликда олдинга ўтиш учун ҳаракат қилиш керак», – дейди Дума вакили.
Марказий Осиё давлатларининг суверен мақомга эга эканини ёддан кўтарган депутат минтақа мамлакатлари бу борада бетараф туриши мумкин эмаслигини уқтирган.
К.Затулинга кўра, Россия Марказий Осиё бўйича барча мажбуриятларини бажариб келмоқда. Шунга кўра минтақа давлатлари «Россиянинг рақиблари» билан алоқаларда эҳтиёт бўлиши, Россияга зарар етказмаслиги керак ва бу борада келишув бўлиши лозим.
Аввал хабар берганимиздек, 24 май куни АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё ишлари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу бошчилигидаги делегация Тошкентда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов билан учрашди. Музокараларда расмий Вашингтон Ўзбекистонга иқтисодий-ижтимоий масалаларни ҳал этишда кўмак таклиф қилди.
Россия мулозимларининг Марказий Осиё–АҚШ ҳамкорлигига эътироз билдириши биринчи марта кузатилаётгани йўқ. 2020 йилда Қўшма Штатлар томонидан минтақа бўйича янги стратегия эълон қилингани ҳам Москва томонидан оғриқли қабул қилинган эди.
Айни пайтда Марказий Осиё давлатларига фақат Россия ёки Хитойга суяниб қолмай, кўп векторли сиёсат юритиш, АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи каби куч марказлари билан ҳам яқин ҳамкорликда бўлиш тавсия этилмоқда. Демократия маркази саналган мутараққий давлатларнинг минтақада фаоллашуви эса Москва ва Пекинга хуш келмаяпти. Россия ва Хитой расмийлари ўз норозилигини гоҳо очиқ тарзда, гоҳида эса ишоралар орқали билдириб келмоқда.
2020 йил февраль ойида Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳам АҚШ давлат котиби Майкл Помпеонинг Тошкентда билдирган мулоҳазаларига ғазабнок баёнот билан жавоб қилганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)