21:46 / 25.05.2022
1 093

Литва Украинага яна 15 млн евролик қурол-яроғ жўнатади

Литва Украинага яна 15 млн евролик қурол-яроғ жўнатади
Фото: Delfi
Литва Украинага умумий қиймати 15,5 миллион евро бўладиган 20 та М113 зирҳли транспортёрлари, 10 та ҳарбий юк машинаси ҳамда сапёрлар иши учун 10 та йўлтанламас транспорт воситаларини жўнатади. Бу ҳақда Литва Мудофаа вазирлигига таяниб, «Интерфакс» хабар берди.

Шунингдек, Литва Украинага биринчи ҳарбий ёрдамини жорий йилнинг 24 февралидан, Россиянинг Украинага босқини бошланишидан аввал юборганини эслатди. Ушбу ёрдам Stinger ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, танкка қарши қуроллар, зирҳлар ва дубулғалар, 120 миллиметрли миномётлар, ўқ-дорилар, термал тасвирлар, дронлар, антидронлар, кузатув радарларини ўз ичига олган.

Умуман олганда, Литванинг Украинага ҳозиргача ажратган ҳарбий ёрдами миқдори 100 миллион еврони ташкил қилмоқда.

Литва, шунингдек, украиналикларни уларга тақдим этилган қурол-яроғ билан ишлашга ўргата бошлади. Апрель ойи охирида тайёргарликнинг биринчи босқичи якунланган — танкка қарши тизимлар бўйича 20 нафар инструктор тайёрланган.

24 май куни Канада Украинага қўшимча равишда 20 мингта артиллерия снарядларини юбориши эълон қилинганди.

Аввалроқ Пентагон раҳбари Ллойд Остин «Украина мудофааси бўйича контакт гуруҳи» учрашувида Киевга 20 та давлат томонидан қўшимча ёрдам юборилишини айтганди. Остин Италия, Греция, Норвегия ва Польша каби мамлакатларнинг Украинага артиллерия жиҳозларини беришини қайд этган.

Эслатиб ўтамиз, Литва парламенти Украинадаги воқеалар сабаб Россияни «террорчи давлат» деб эълон қилган. Литва расмийлари иттифоққа аъзо давлатлар ичида биринчи бўлиб Россия газидан бутунлай воз кечди, россияликларга қисқа муддатли визалар беришни тўхтатди, Россия билан дипломатик ваколатхона даражасини пасайтирди ва Россия элчисини мамлакатдан чиқариб юборди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Литва Украинага яна 15 млн евролик қурол-яроғ жўнатади