date
views 1 787

Путиннинг Давлат кенгашидаги нутқидан асосий баёнотлар

Путиннинг Давлат кенгашидаги нутқидан асосий баёнотлар
Россия президенти Владимир Путин Давлат кенгаши президумида нутқ сўзлади.

Президент нутқидан асосий баёнотлар қуйидагилар:
  • Донбассни ҳимоя қилиш бўйича махсус ҳарбий операциянинг барча иштирокчилари қаҳрамонлар ва уларга қаҳрамондек муносабатда бўлиш керак.
  • ️Ҳукумат зудлик билан ҳарбий тиббиётга бўлган эҳтиёжни қондириши, ҳарбий хизматчилар ва қурбонлар оилаларини қўллаб-қувватлаши керак.
  • ️Доллар қисқармоқда, рубль мустаҳкамланмоқда.
  • ️Россия иқтисодиётининг динамикаси баъзи экспертлар башорат қилганидан яхшироқ, ишсизлик ўсмаяпти. Инфляция секинлашди. Йил охирида у 15% ни ташкил қилади.
  • ️1 июндан бошлаб ишламайдиган пенсионерларнинг нафақалари 10 фоизга индексация қилинади, энг кам иш ҳақи ва яшаш қиймати оширилади.

Эслатиб ўтамиз, Россия президенти февраль ойининг охирида Донбасс республикаларини тан олиши тўғрисида ва уларни ҳимоя қилиш учун Украина ҳудудида махсус ҳарбий операция бошлашини эълон қилган эди. Шундан сўнг АҚШ бошчилигида Ғарб давлатлари Россияга нисбатан мисли кўрилмаган иқтисодий санкциялар жорий этди.

Россия Марказий Банкининг Ғарбдаги валюта заҳиралари музлатиб қўйилди, йирик Россия банкларига халқаро операциялар ўтказиш таъқиқланди. Ғарб мутахассислари хулосасига кўра, буларнинг барчаси рубльга нисбатан кучли босим ўтказиши ва Россия иқтисодининг "қулашига" олиб келиши керак эди. Лекин бу сафар бу амалга ошмади.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўстона бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путиннинг Давлат кенгашидаги нутқидан асосий баёнотлар