10:20 / 26.05.2022
1 652

Запорожьенинг «янги ҳокимияти» Россия таркибига қўшилиш истагини эълон қилди

Запорожьенинг «янги ҳокимияти» Россия таркибига қўшилиш истагини эълон қилди
Фото: «РИА Новости»
Украинанинг Россия армияси томонидан катта қисми ишғол қилинган Запорожье вилояти «янги ҳокимияти» ҳудудда қўш валютали зонани жорий қилди. Бу ҳақда Запорожье «ҳарбий-фуқаролик бошқаруви бош кенгаши» аъзоси Владимир Рогов «РИА Новости»га маълум қилди.

«Тўловларни гривнада ҳам, рублда ҳам амалга ошириш мумкин. Барча нафақалар рублда берилади», — деди Рогов.

Унинг қўшимча қилишича, вилоятнинг «янги ҳокимияти» Россияга қўшилиш йўлидан боради. Бу «ҳудуд Украина миллатчиларидан тўлиқ озод қилинганидан кейин» содир бўлади.

«Запорожье вилояти учун келажак фақат битта бўлиши мумкин — у Россиянинг бир қисми бўлиши керак, Россия Федерациясининг тўлақонли субъектига айланиши зарур», — деди Рогов.

Шунингдек, у Запорожье вилоятининг «озод қилинган» қисмига Россия империяси давридаги герб қайтарилганини айтди.

23 май куни, худди Запорожье сингари Россия армияси томонидан босиб олинган Херсон вилоятининг россияпараст «маъмурияти» раҳбари Владимир Салдо вилоятда қўш валюта зонаси расман жорий этилганини эълон қилганди.

Россия ОАВларида Херсон вилоятининг янги «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти» раҳбари ўринбосари деб айтиладиган фаол Кирилл Стремоусов ҳудуднинг Россия таркибига кирмоқчилигини эълон қилган. Шу билан бирга, у «ҳеч қандай референдумлар бўлмаслигини» айтган. Кремль эса вилоят аҳолиси «ўз тақдирини ўзи белгилаши» кераклигини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Запорожьенинг «янги ҳокимияти» Россия таркибига қўшилиш истагини эълон қилди