Фото: Reuters
Украина президенти Владимир Зеленский Япониянинг NHK нашрига берган интервьюсида Россия ва Украина ўртасидаги можарода Хитойнинг позицияси ҳақида гапирди.
Зеленский Пекин Россиянинг Киевга қарши агрессиясига Ғарбнинг тараққий этган давлатлари каби жавоб бермаганини эслатди.
Украина раҳбари Россияни хорижий суверен давлатга бостириб киргани учун жавобгарликка тортиш зарурлигини, шунда бошқа давлатлар бундай тажовузга йўл қўймаслигини яна бир бор таъкидлади.
«Хитой ҳозир бошқа давлат ҳудудини босиб олиш одатий ҳол деган позицияни эгаллаб турибди», — деди Зеленский.
У Пекиннинг Россия билан «бирлашиши»дан огоҳлантирди ҳамда Япония икки давлат ўртасидаги бундай «ҳамкорлик» хавфини яхши тушунишини таъкидлади.
«Япониянинг Украинани аниқ, очиқ, сезиларли ва тўлиқ қўллаб-қувватлаши биз учун ўта аҳамиятли бўлди. Бирдамлик ҳозир муҳим, бу бошқа мамлакатларга сигнал юбормоқда», — деди Зеленский.
24 май куни Россия ва Хитой стратегик бомбардимончи самолётлари Россиянинг Украинага босқини бошланганидан кейинги биринчи қўшма парвозини амалга оширди. Ядро қуролини олиб юришга қодир самолётлар ҳавога кўтарилиб, Япония ва Шарқий Хитой денгизлари устидан учган. Бу Австралия, Япония ва Ҳиндистон раҳбарлари билан учрашган АҚШ президенти Жо Байденнинг минтақага ташрифи фонида юз берди. Мазкур давлатлар хавфсизлик бўйича тўрт томонлама мулоқот иштирокчилари ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади