Фото: Flicker
АҚШ Россия аҳолисининг мустақил маълумотларни олиши учун мамлакатда интернетга кириш имкониятини сақлаб қолиш керак, деб ҳисобламоқда. Шу сабабли АҚШ Давлат департаментининг матбуот котиби Нед Прайс «масъул томонлар»нинг барчасини Россияни интернетдан узмасликка чақирди. У Россия ҳукуматини «маълумотни манипуляция қилишда» айблади.
Прайс брифинг чоғида Россияда сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларининг ёпилиши ҳолатларини эслади ва Украинадаги воқеаларни ёритишда давом этаётган журналистлар билан бирдамлик кўрсатиш муҳим эканини айтди.
Матбуот котибининг сўзларига кўра, АҚШ «Россиядаги ахборот муҳитининг янада чекланиб қўймаслиги учун барча имкониятларни ишга солиш»ни мақсад қилган.
«Маълумотлар оқимининг Россияга кириб боришини таъминлаш учун бутун дунёдаги масъул томонларни интернет-блекаут сингари чораларни кўрмасликка чақирдик, токи интернет Россияда мавжуд бўлиши ва ишлашда давом этиши лозим», — деб тушунтирди Нед Прайс.
24 май куни YouTube бош директори Сюзан Воджики хизмат Россияни тарк этиш ниятида эмаслигини ва унинг мақсадларидан бири россияликларга Украинадаги уруш фонида мустақил янгиликлар олиш имкониятини бериш эканини айтди.
Февраль ойи бошида, ҳатто урушдан олдин, Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведев интернетни «назорат қилишнинг асосий ҳуқуқлари» АҚШда эканини айтиб, Вашингтон Россияда «интернетни ўчиришгача» бориши мумкинлигини таъкидлаган. Медведевнинг сўзларига кўра, айнан шунинг олдини олиш учун Россияда «суверен интернет тўғрисидаги» қонун қабул қилинган.
24 февралдан бери Россия Украинада уруш олиб бормоқда. Март ойида ICANN халқаро нотижорат ташкилоти Киевнинг Россиядаги DNS-серверларни ўчириш ҳақидаги илтимосини рад этган эди. Худди шу ойда Лондонда жойлашган LINX интернет-трафик алмашинув пункти «Ростелеком» ва «МегаФон»ни ўз серверларидан узди. Россия Рақамли ривожланиш ва телекоммуникациялар вазирлиги бу интернет тезлигига таъсир қилмаслигига ишонтирди.
Энг йирик магистрал провайдерлардан бири American Cogent ҳам Россия операторларини уза бошлади. Американинг булутли провайдери Cloudflare, аксинча, Россиядаги ишини тўхтатишдан бош тортди ва россияликларнинг «интернетга кўпроқ кириши кераклигини» таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади