Фото: Getty Images
Россия армияси Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери 1000 га яқин танкини йўқотди. Бу ҳақда 26 май, пайшанба куни Financial Times ва CNN АҚШ Мудофаа вазирлигининг юқори мартабали ходимига таяниб хабар берди.
Вашингтон маълумотларига кўра, Россия, шунингдек, 30 дан ортиқ қирувчи самолёт, 50 та вертолёт ва 350 та артиллерия қурилмасини йўқотди. Шунга қарамай, Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Россияда ҳужум қилиш учун «кўп имкониятлар» мавжуд.
«Улар бу жангга даҳшатли миқдорда ўз техникаси ва ходимларини йўналтирди. Украинлар ҳам йўқотишларга учрамоқда, руслар ҳам йўқотишларга дучор бўлмоқда. Руслар бу жангда фойдаланиши мумкин бўлган воситалар - одамлар, техника ва қуроллар миқдори бўйича ҳақиқатан ҳам устунликка эга, биз буни ёдда тутишимиз керак», дея қўшимча қилди амалдор.
Унинг сўзларига кўра, уруш бошланганидан бери Россия Украинага 110 та батальон тактик гуруҳини жўнатган, бу мамлакат жанговар тайёр кучларининг қарийб 80 фоизини ташкил қилади.
Украина бош штаби маълумотларига кўра, уруш бошланганидан бери Россия 1315 та танк, 800 дан ортиқ ялпи ўт очиш қурилмаси ва ракета тизимлари, 206 та самолёт ва 170 та вертолётни йўқотган.
Британия разведкаси ҳисоб-китобларига кўра, Украинадаги ҳарбий ҳаракатларнинг дастлабки уч ойида Россия Афғонистондаги тўққиз йиллик уруш пайтида совет иттифоқи томонидан ҳалок бўлган аскарлар билан бир хил миқдордаги ҳарбийларидан айрилди. Бунга «нотўғри тактика, ҳаводан ёрдам чеклангани ва қўмондонлик мослашувчанлигининг йўқлиги» сабаб бўлди, дея маълум қилди Британия ҳарбийлари.
Апрель ойи охирида Пентагон Россия Украинада ҳарбий ҳаракат бошлаш учун йиғилган жанговар кучларнинг чорак қисмини йўқотган бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Ўша пайтда техниканинг йўқотилиши 500 га яқин танк, 300 та зирҳли техника, 20 та қирувчи самолёт ва 30 та вертолёт атрофида баҳоланган. Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади