Фото: Wall Street Journal
Ҳиндистон шарқида жойлашган Бихар штатидаги тиланчи Ражу Прасад бир неча ой олдин мобил тўлов иловалари орқали хайрияларни қабул қила бошлаган. Бу ҳақда Wall Street Journal хабар берди.
42 ёшли одамнинг сўзларига кўра, бу орқали у даромадини икки баробарга ошириб, қарийб 300 рупийгача етказган. Бу, тахминан, 4 долларни ташкил этади ва у Ҳиндистоннинг энг қашшоқ штати Биҳардаги фермернинг ўртача кунлик иш ҳақидан кўп.
Яқинда Ражу Прасад темир челак ва орқасига QR коди ёпиштирилган планшет компьютер кўтариб юришни бошлади.
- Одамлар нақд пули йўқлигини айтиб, мени ҳайдаб юборишарди. Энди улар менинг QR кодларимни сканерлашади ва ўзлари хоҳлаган кичик миқдордаги пулни мамнуният билан беришади, — деди Праса.
У пулининг катта қисмини Нью-Деҳли ва Мумбай каби йирик шаҳарлардан Беттиаҳ станциясига келган йўловчилардан топади.
Бундай тиланчилар Ҳиндистондаги рақамли молия инқилобининг бир қисми эканлиги, мобил тўловларнинг кескин ўсишини тушунтиришга ёрдам беради.
Ҳиндистонликлар бир мунча вақтдан бери рақамли молиявий хизматларга ўтмоқда. Бу қисман бойлик ортиб бораётгани, яхшиланган интернет ва арзонроқ технологиялар билан боғлиқ.
2015 йилда ишга туширилган Digital India ҳукумат ва банк хизматларини онлайн йўлга қўйиш ҳамда технологияга сармоя киритиш орқали мамлакатнинг камбағал қатламларини расмий иқтисодиётга жалб этиш орқали иқтисодий ўсишни мақсад қилган.
2020 йилнинг иккинчи чорагида мобил тўловлар банкоматлардан пул ечиб олишни ортда қолдирди ва Ҳиндистон шахсий истеъмолининг 30 фоизини ташкил этган.
2021 йилда мобил тўловлар ўтган йилга нисбатан икки баробардан кўпроққа ошиб, қарийб 1 трлн долларни ташкил этган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади