
Фото: TASS
Хитой Россия авиакомпанияларининг иккита юрисдикцияда рўйхатга олинган Boeing ва Airbus самолётлари учун ҳаво сарҳадини ёпди. Бу ҳақда РБК ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Хитой авиация ҳукумати май ойида барча авиакомпаниялардан самолётларга оид электрон маълумотномани шакллантиришни сўраган.
Хитойга парвозларни амалга оширувчи Россия авиакомпаниялари ўз маълумотларини янгилаган. Аммо Хитой ҳукумати уларнинг импорт самолётлари хориждаги рўйхатдан расман чиқарилганини тасдиқловчи ҳужжат сўраган. Авиакомпаниялар бундай ҳужжатни тақдим эта олмаган. Шу сабабли халқаро авиация қонунчилигига мувофиқ, бу самолётларнинг Хитойга киришига рухсат берилмаган.
Манбанинг айтишича, Хитой самолётлар «тоза» рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжатни бошқа мамлакатлардан ҳам талаб қилган.
РБКнинг яна бир суҳбатдоши самолётлар бошқа давлатдаги рўйхатдан чиқарилгани тўғрисидаги ҳужжатсиз Хитойга парвозларга қўйилмаётганини тасдиқлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар