
Фото: Hindustantimes
Kpler таҳлилчиларига кўра, ўтган ҳафтада танкерлар 74 млндан 79 млн баррелгача Россия нефтини ташиди. Бу 24 февралгача бўлган даврга нисбатан қарийб уч баробар кўп. Россия нефти Европага асосан қувурлар орқали етказилади.
Таҳлилчи Жейн Хи фикрича, апрель ойида Россия нефтининг ҳажми рекорд даражага кўтарилган. Унга асосан Ҳиндистондан харидлар кўпайган.
- Осиёдаги баъзи харидорлар сиёсатдан кўра иқтисодга кўпроқ қизиқишади. АҚШ Ҳиндистоннинг Россия нефтини сотиб олишига эътибор қаратмоқда, шунинг учун бу савдо оқимига салбий таъсир кўрсатиши мумкин — дейди у.
Украинада уруш бошланганидан кейин Европа давлатлари Россия нефтига тўлиқ эмбарго жорий этиш масаласини муҳокама қила бошлади, бироқ ҳозирча бу борада тўлиқ келишувга эришилмади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар