
Еврокенгаш Украинага бериладиган моддий ёрдам пулини 2,1 млрд еврога ошириши мумкин, деб ёзмоқда УНИАН хабар бермоқда.
Бу ҳақда Европа Иттифоқининг кенгайиш ва қўшничилик сиёсати масалалари бўйича комиссари Йоганнес Хан маълум қилди.
“Жорий йилда биз Украина иқтисодини ривожлантириш учун унга бериладиган моддий ёрдам миқдорини 2,1 млрд евродан кўпроқ маблағ ажратиш имконини кўриб чиқишни ҳал қиламиз”, – деб таъкидлади Хан.
Аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Еврокенгаш Украинага 1,8 млрд евро ажратмоқчи эканини маълум қилган эди.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар