15:00 / 28.05.2022
1 727

Афғонистон қаршилик кучлари Панжшерда жанглар қайта бошланганини маълум қилди

Афғонистон қаршилик кучлари Панжшерда жанглар қайта бошланганини маълум қилди
Фото: «РИА Новости»
Панжшер дарасида тўқнашувлар бўлиб ўтди, бунинг оқибатида бир кечада 27 нафар толиблар ўлдирилди. Бу ҳақда Афғонистон Миллий қаршилик фронти (МҚФ) расмий вакили Али Майсам Назарий Twitter орқали маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Толибларнинг Қаршилик фронти позицияларига ҳужуми қайтарилди», — дейилади хабарда. Унинг аниқлик киритишича, шиддатли жанглар Афғонистоннинг Панжшер вилоятидаги учта туманда 26 май куни кечқурун бошланган.

Aamaj News агентлиги манбаларига таяниб хабар беришича, кескин жанглардан кейин «Толибон» аъзолари талафотлар билан чекинишга мажбур бўлган. Миллий фронт вакили Себҳатулла Аҳмадий кейинроқ МҚФ махсус кучларининг қарши ҳужумида олти нафар толибон ўлдирилганини маълум қилди.

«Толибон» 2021 йил августида Афғонистонда ҳокимият тепасига келган эди. АҚШ ва унинг иттифоқчилари ўз қўшинларини олиб кетишни бошлаганидан кейин толиблар ҳужумга ўтган эди. Улар навбат билан йирик шаҳарларни эгаллаб, август ўртасида Кобулга кирди ва давлат тўлиқ эгаллаб олинганини эълон қилди. Президент Ашраф Ғани БААга қочиб кетди.

Қаршилик кучлари Панжшер вилоятига тўпланди. Унга афғон уруши даврларидаги қўмондон Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд ва Ғани қочиб кетганидан кейин ўзини давлат раҳбари деб эълон қилган Афғонистон вице-президенти Амрулла Солиҳ раҳбарлик қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Афғонистон қаршилик кучлари Панжшерда жанглар қайта бошланганини маълум қилди