17:00 / 28.05.2022
1 473

Россия Украинадаги Лиман шаҳри тўлиқ назорат остига олинганини эълон қилди

Россия Украинадаги Лиман шаҳри тўлиқ назорат остига олинганини эълон қилди
Фото: EPA
Ўз-ўзини халқ республикаси деб эълон қилган Донецкдаги Лиман (аввалги номи Красний Лиман) шаҳри «украин миллатчилари»дан тўлиқ озод этилди ва Россия ҳарбийлари назорати остига ўтди. Бу ҳақда 28 май куни бўлиб ўтган брифингда Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игорь Конашенков маълум қилди, деб ёзади Meduza.

28 май эрталаб ҳолатига Украина қуролли кучлари Бош штаби россияликлар Лиман яқинида «мустаҳкамланиб олишга уринаётгани» ҳақидагина хабар қилганди.

Британия разведкаси ўз маълумотномасида Россия армияси 27 майга келиб Лиманнинг катта қисмини эгаллаб олганини қайд этиб, бу Донбассга ҳужумнинг кейинги босқичига тайёрланиш операцияси бўлиши мумкинлигини тахмин қилганди. «Лиман стратегик аҳамиятга эга, чунки бу ерда йирик темир йўл тугуни жойлашган, шунингдек, Северский Донец орқали ўтадиган кўприкларга бориш мумкин», — дейилади Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳисоботида.

Шунингдек, Украинанинг Херсон вилояти хавфсизлик мақсадларида Украина ҳукумати томонидан бошқарилувчи Николаев ва Днепропетровск вилоятлари билан чегарани ёпди. Бу ҳақда Кирилл Стремоусов маълум қилган бўлиб, у Россия ОАВлари томонидан Херсон вилояти «ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари» деб аталади.

Унинг қўшимча қилишича, ҳозир Херсон вилоятидан Қримга ёки Запорожье вилоятининг Россия қўшинлари назорати остидаги қисмига ўтиш мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россия Украинадаги Лиман шаҳри тўлиқ назорат остига олинганини эълон қилди