Фото: Gucci
Gucci бренди Oura технологик компанияси билан ҳамкорликда юрак уриши, тана ҳароратини кузатиш ва бошқа кўплаб функцияларга эга «ақлли» узукни тақдим этди, деб хабар беради Engadget. Узук оғирлиги тўрт граммни ташкил этади.
Смарт-узук юрак уруши, нафас олиш частотаси ва тана ҳароратини кузатиб, фойдаланувчини стресс даражаси ортгани ёки касал бўлаётгани ҳақида хабардор қила олади. Тахминларга кўра, узук юрак урушини билакка тақилган «ақлли» соатлардан кўра анча аниқ ўлчайди — бунга бармоқлардаги артериялар сабабчи. Гаджет, шунингдек, кун давомидаги фаоллик ҳамда уйқуни кузатиш имконига эга.
Фото: Gucci
Қурилманинг техник жиҳатига Oura компанияси жавоб берган, дизайни эса Gucci’ники. Гаджет корпуси «G» нақшлари билан безалган бўлиб, улар 18 қиротли сариқ олтиндан фойдаланилган ҳолда қора синтетик корундан (минерал тош) ишланган. Узук учун 950 доллар сўралмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар