06:30 / 29.05.2022
1 394

Путин Макрон ва Шольц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Путин Макрон ва Шольц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди
Россия президенти Владимир Путин франциялик ҳамкасби Эммануэл Макрон ва Германия канцлери Олаф Шолц билан телефон орқали Украинадаги вазиятни муҳокама қилди, деб хабар қилди Кремль матбуот хизмати.

"Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин Франция Республикаси Президенти Эммануэл Макрон ва Германия Федератив Республикаси Федерал канцлери Олаф Шолц билан телефон орқали мулоқот қилди. Суҳбатда Украинадаги вазиятнинг долзарб жиҳатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди”, — дейилади хабарда.

Хусусан, Путин Украинага Ғарб қуроллари етказиб бериши давом эттириш хавфли эканлиги ҳақида огоҳлантирди. Бундан ташқари, у Киев расмийлари айби билан музокаралар музлатиб қўйилганини маълум қилди.

Суҳбат иштирокчилари шунингдек дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масалаларини ҳам муҳокама қилишди.
Глобал озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги вазият ҳар томонлама кўриб чиқилди. Владимир Путин асосли ва аниқ маълумотларга асосланиб, нотўғри иқтисодий ва молиявий сиёсат натижасида юзага келган озиқ-овқат таъминотидаги қийинчиликларнинг асл сабабларини тушунтириб берди. Хусусан бу - Ғарб мамлакатлари олиб борган нотўғри сиёсат ҳамда Россияга қарши киритган санкциялари оқибати эканини”, — дея таъкидлади Кремль.

Бир кун аввал Россия раҳбари Австрия канцлери Карл Нехаммер билан ҳам Украинадаги вазият бўйича телефон суҳбати ўтказган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Макрон ва Шольц билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди