00:08 / 29.05.2022
1 952

Ғарб сиёсати "оқсоқоллари" баҳси: реалист Киссинжер глобалист Соросга қарши

Ғарб сиёсати "оқсоқоллари" баҳси: реалист Киссинжер глобалист Соросга қарши
Давос форумида Ғарб сиёсатининг танилган "оқсоқоллари" Генри Киссинжер ва Жорж Сорос Россиянинг Украинадаги ҳарбий операцияси якунларига турлича қараш билан чиқишди. Глобалист Сорс ва реалист Киссинжер - ким ҳақ?

Ўзининг 99 ёшини нишонлаётган Генри Киссинжер ва 91 ёшли Жорж Сорос узоқ вақтдан бери Эски Аҳд (Таврот) замони пайғамбарларининг замонавий кўринишига айлантирилган, аммо Ғарб дунёси улардан ўз яраларига даво топишни кутмайди, балки англо-сакслар амалга ошира олмаётган глобал лойиҳа учун бирор фойдали рецепт, ҳеч бўлмаса касалликнинг аниқ ташхисини кутмоқда. Бугунги кунда Ғарб Россия билан “касал” бўлганлиги сабабли, улар бу касалликни қандай даволаниш, уни қандай тўхтатиш мумкинлигини тушунишни истайди.

Давос форумда иккала “қария” ҳам Россия ҳақида гапириб, Атлантика элитасининг бугунги долзарб кун тартибига асосий икки хил ёндашувини белгилаб берди. Ёндашувларнинг мақсади ягона бўлсағда, уларни амалга ошириш тубдан фарқ қилади, лекин бу ҳақда мақола охирида.

Сороснинг позицияси мутлақо аниқ:
"Украинага бостириб кириш - Учинчи жаҳон урушининг бошланиши бўлиши мумкин ва бизнинг цивилизациямиз ундан омон қолмаслиги мумкин. Уни сақлаб қолишнинг энг яхши ва эҳтимол ягона йўли - Путинни имкон қадар тезроқ мағлуб этишдир".

Яъни, Путин Россияси Гитлер Германияси каби Ғарб цивилизацияси учун таҳдид ва уни мағлуб этиш керак. Ва ҳар қандай ҳолатда ҳам: Сорос "урушни имкон қадар тезроқ тугатиш учун барча ресурсларимизни сафарбар қилишимиз керак" деганда, у тинчлик музокараларини эмас, балки
Россиянинг мағлубиятини назарда тутади:
"Аммо ўт очишни тўхтатиб бўлмайди, чунки унга (Путинга – таҳр.) ишониш мумкин эмас".

Сорос англо-саксон элитасининг радикал қисмининг сўзларини шунчаки такрорламоқда (Варшава бўлса унинг ортидан “рус дунёсини йўқ қилишга” чорламоқда) ва ҳозирча улар ўзларининг бу ёндашувини Европа элиталарининг аксариятига уқтиришга муваффақ бўлишди.

Лекин Европа элитаси англо-саксларнинг Россияга қарши ўйинида гаровга олинганликларини яхши тушунишади ва улар ҳамма нарсани унинг мағлубиятига тикмоқчи эмаслар. Бу уларнинг позицияси.

Англо-сакслар орасидаги реалистларнинг қарашлари Генри Киссинжер томонидан ифодаланди.
Россия 400 йил давомида Европанинг ажралмас қисми бўлиб келган. Баъзан баъзан кузатувчи сифатида, баъзи ҳолларда эса кафил ёки Европада мувозанатни тиклаш воситаси сифатида. Ҳозирги сиёсатда, Россияни Хитой билан доимий иттифоққа мажбурламаслик учун, унинг Европадаги ушбу ролни тиклаш муҳим”.

Шу боис, Киссинжер ўзининг 2014 йилда Қрим ва Донбассдан кейин шакллантирилган таклифига қайтиш кераклигини таъкидлади.
Вазиятдан идеал чиқиш йўли - Украинани нейтрал давлат, Россия ва Европа ўртасида кўприк, бўлувчи чизиқ сифатида қолдириш бўлади". Унинг таъкидлашича, "ҳозирда бундай имконият мавжуд эмас, лекин уни ҳали ҳам якуний мақсад сифатида кўриш мумкин":

“Тинчлик музокаралари томон ҳаракатни яқин икки ой ичида бошлаш керак. Ушбу вақт ичида урушга якун ясалмаса, бу Россия, Грузия ва Украинанинг Европа билан муносабатларда янада оғирроқ оқибатларга олиб келади. Бўлиш чизиғи – олдинги статус квони қайтариши керак. Бу идеал натижа бўлади.

"Менимча (Ғарбнинг –таҳр.) Польшадан ташқари ҳудуда урушга киришиши – бу, НАТО томонидан ҳамжиҳатлик билан қабул қилинган, Украина эркинлиги учун кураш эмас, Россиянинг ўзига қарши урушга айланиб кетади".

Ушбу сўзларда энг муҳими Киссинжер Россиянинг мағлубиятидан манфаатдор эмаслиги ёки музокаралар олиб боришга чақираётгани эмас, балки у нима сабабдан ушбу йўлдан кетаётгани. Агар Сорос учун асосий мақсад - глобаллашув келажаги, очиқ жамият (Ғарб) ва ёпиқ жамият (Россия ва Хитой) ўртасидаги кураш бўлса, Киссинжер учун энг муҳими - умумжаҳон тизими Ғарбнинг асосий етакчилик ролини сақлаб қолиш бўлмоқда.

Мақсад оддийроқ, аммо - реалроқ. Шу боис, Сорос “ёрқин келажак”га даъват этса (ва унинг номидан Россияга қарши курашда қурбонлик қилишга чақираётган бўлса), Киссинжер ўтмишни назарда тутиб, унинг Европа сиёсатидаги 400 йиллик ролини ва Европа кучлар мувозанатини эслайди. Ва Москвани Пекин билан дўстлаштириш - бу Ғарбнинг ўзи учун зарарли бўлишига эътибор қаратмоқда.

Яъни, агар Сорос учун Путин ва Си аллақачон иттифоқчиларга айланлан ва аниқ Ғарбнинг душмани бўлса: "Бугунги кунда Хитой ва Россия очиқ жамият учун энг катта хавф туғдирмоқда", дейди у.

Киссинжер учун ҳали ҳаммаси аниқ эмас: у Москва ва Пекин муносабатлари аллақачон Ғарб стратегиясидан холи бўлганига ишонгиси келмайди. У ҳали ҳам Россия ва Хитойни бир-бирига қарши мувозанат сифатида фойдаланиш мумкинлигига ишонади. Бу албатта ярим аср олдин “Москва – Вашингтон – Пекин” учбурчагини Америка фойдаси учун ишлата билган стратег учун тушунса бўладиган ўжарлик.

Киссинжер нуқтаи назарини Соросникига қараганда амалга ошириш осон кўринади, чунки Ғарбда Россияни мағлуб этишга қодир куч йўқ. Иккинчидан ҳозир Россияни Хитойдан ажратиб бўлмайди - бу Москва ва Пекиннинг онгли стратегик танлови ва у иккала томоннинг Ғарб лойиҳасига қарши чиқиш зарурати билан боғлиқ. Лекин Европа ва Россия ўртасида муносабатлар тўлиқ узилишнинг олдини олишнинг имкони бор.

"Атлантика реалистлари учун муҳим бўлган яна бир нарса – янги, ғарб етакчилигидан кейинги дунёда, у гегемон сифатида эмас балким кучли иштирокчи сифатида сақланиб қолади. Бундан ташқари, дунё ҳам яна бир мунча вақт давомида эски англо-саксон қоидалари тизимида яшаши таъминланади".

Бу Киссинжернинг оддий режаси ва бундан ташқари, у Хитой ва Қўшма Штатлар орасида тўғридан-тўғри қарама-қаршилик содир бўлмаслигига ишонмоқда.

Лекин реалликдан узоқ бўлган Атлантика радикаллари Ғарб ҳали ҳам Россия ва Хитойни ушлаб туриш ва глобаллашувнинг ғалабали юриши етарли кучга эга эканлигига ишонади. Улар учун Киссинжернинг позицияси мутлақо номақбул ва мағлубитлидир. Киевда собиқ давлат котибининг "Давос ваҳимачиси" деб ном беришга ҳам улгуришди. Атлантика элитасининг катта қисми ҳам худди шундай деб ҳисоблайди.

Бу эса бугун улар нақадар чуқур мафкуравий инқирозни бошларида кечираётганининг, воқеликни тан олишни истамаётганликларининг яна бир далилдир. Шу сабабли ҳам улар ўз олдига амалга ошириб бўлмайдиган мақсадлар қўймоқда ва ўз аҳволини тобора ёмонлаштирмоқдалар. Москванинг мағлубиятига пул тикиш - Ғарбнинг энг катта хатосидир.

Шу билан бирга, Киссинжернинг режасини англо-сакслар учун муваффақиятли деб бўлмайди, чунки у ҳам Сорос каби Россияни муносиб баҳолай олмаяпти ва бизнинг мақсадларимизни тушунмайди.

“Нейтрал Украина” учун энди кеч бўлди
Энди Россия ва Ғарб орасидаги музокараларда “нейтрал Украина” муроса мавзуси бўла олмайди. Бу нафақат 2022 йил 24 февралдан олдин, балки 2014 йил февралидан олдин бўлиши мумкин эди. Буни Януковичнинг қувилиши ва ва Евромайдан ғалабасигача муҳокама қилиш керак эди. Адолат учун айтиш жиоизки Киссинжер буни 10-15 йил олдин ҳам таклиф қилган эди, аммо ўшанда Ғарб Украинани аллақачон ўзиники деб ҳисоблаган эди.

Энди бўлса, ҳеч қандай бетарафлик ҳақида гап бўлиши мумкин эмас, чунки Россия ўзининг тарихий бирлигини қайтаришга киришди ва Украина (яъни, Малороссия ва Новороссия) муаммоси халқимизнинг ички ишига айланмоқда.

Ғарб бор кучи билан бизга халал бериши, ушбу жараённи кечиктиришга уриниши мумкин, аммо эртами-кечми у муқаррар ҳақиқатни - Европа ва Россия чегараларини қайта кўриб чиқишга бўлган навбатдаги уриниш муваффақиятсизлик билан якунланганини тан олишга мажбур бўлади. Олдинги барча уринишлар каби.

Пётр Акопов

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ғарб сиёсати "оқсоқоллари" баҳси: реалист Киссинжер глобалист Соросга қарши