11:37 / 29.05.2022
1 287

Путин шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ учун ёш чегарасини бекор қилди

Путин шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ учун ёш чегарасини бекор қилди
Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин ҳарбий хизмат ўташ ҳақидаги дастлабки шартномани тузиш учун ёш чегарасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни имзолади, деб ёзади Meduza. Ҳужжат ҳуқуқий ахборот расмий интернет-порталида эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси Давлат думасига 20 май куни киритилган, беш кундан кейин уни Россия парламентининг иккала палатаси ҳам маъқуллаган.

Шу пайтгача қонунга мувофиқ ҳарбий хизматни ўташ учун дастлабки шартномани 18 дан 40 ёшгача бўлган Россия фуқаролари, шунингдек, 30 ёшгача бўлган чет элликлар тузиши мумкин эди. Энди эса буни меҳнатга лаёқатли ёшдаги барча одамлар амалга ошириши мумкин. Россия мудофаа вазири ўринбосари Николай Панков аниқлик киритишича, гап 50 ёшгача бўлган фуқаролар ҳақида бормоқда.

Қонун лойиҳасига берилган изоҳда юқори аниқликдаги қуролни қўллаш, қурол-яроғ ва ҳарбий техникадан фойдаланишда юқори малакали мутахассислар зарурлиги айтилганди. Профессионализмнинг бундай даражасига 40-45 ёшга келиб эришилади, деб ҳисоблайди қонун муаллифлари.

Россия қуролли кучлари билан дастлабки шартномани тузиш учун ёш чегарасини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Украинада уруш бошланганидан кейин уч ой ўтиб қабул қилинди. Кўпчилик таҳлилчилар фикрича, Россия Украинадаги гуруҳларини сезиларли даражада кўпайтирмаса, урушда жиддий муваффақиятларга эриша олмайди. Ғарб ва Украина ОАВлари ва мансабдорлари май бошида Россияда сафарбарликка тайёрланишаётгани ҳақида гапирганди, аммо ҳозирча бундай қарор қабул қилинмаган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин шартнома бўйича ҳарбий хизматни ўташ учун ёш чегарасини бекор қилди