Мисрлик хаттот талаба қиз Ҳожар Абдул Рауф Абдул Ҳалим тўрт ярим ой ичида Қуръонни тўлиқ қўлда кўчириб ёзди ва Қуръонни кўчириб ёзган биринчи қиз бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон мусулмонлари идораси.
“Ҳожар Ал-Азҳар ислом университети талабаси. Бу талабанинг Қуръон бўйича навбатдаги ютуғи ҳисобанади. У даставвал Қуръонни тўлиқ ёд олди. Шундан сўнг, бу ишга астойдил киришди”, дейилади хабарда.
Ҳожарга Қуръонни усмонли ёзувида ёзишда отаси ёрдам берган. Унинг сўзларига кўра, бу иш жамиятдаги хотин-қизларгa намуна бўлиш учун қилинган.
Айтилишича, Ҳожар санъат асарини нашр этмоқчи. У яқин кунларда Ислом тадқиқот ассамблеясидан рухсат олиш мақсадида Ал-Азҳар раҳбари шайх Аҳмад ал-Тойиб билан учрашади.
Маълумот учун, Шарқда, жумладан, Марказий Осиёда китоб босиш ускуналари ихтиро қилинганига қадар китоблар нусхаларни кўпайтириш билан хаттотлар шуғулланган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда Самарқандлик ҳаттот Абдужалил Эргашев 60х80 ҳажмдаги катта Қуръон китобини кўчириб ёзганди. У улуғ каломлар битилган китобни уч йил мобайнида 310 вараққа (2 томонлама), 620 саҳифада араб куфи хатида ёзишга муваффақ бўлган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар