09:48 / 30.05.2022
1 960

Макрон ва Шольц Путиндан «Азовсталь» ҳимоячиларини озод қилишни ва Одесса қамалини тугатишни сўради

Макрон ва Шольц Путиндан «Азовсталь» ҳимоячиларини озод қилишни ва Одесса қамалини тугатишни сўради
Фото: «Life.ru»
Россия президенти Владимир Путин 28 май куни Германия канцлери Олаф Шольц ва Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ғарб етакчилари бу сафар ҳам Путинни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга, Украинадан қўшинларини олиб кетишга ва Владимир Зеленский билан тўғридан-тўғри музокараларни бошлашга чақирди, дейилади Германия ва Франция томонларининг баёнотида.

Макрон ва Шольц Путиндан Мариуполдаги «Азовсталь» заводини тарк этиб, Россия ҳарбийлари томонидан асирга олинган 2500 нафарга яқин украиналик аскарни озод қилишни сўраган.

Шунингдек, Германия ва Франция раҳбарлари Украина донини Қора денгиз орқали экспорт қилишни бошлаш ва глобал озиқ-овқат инқирозининг олдини олиш учун Одесса қамалини зудлик билан олиб ташлашни талаб қилган.

Кремлнинг музокаралар ҳақидаги ҳисоботига кўра, Владимир Путин Россия ҳарбийлари Украинада халқаро гуманитар қонунларга қатъий амал қилаётганини айтган. Шу билан бирга, у «Ғарбнинг Украинага қурол жўнатишда давом этиши» туфайли «вазиятнинг янада беқарорлашиши ва гуманитар инқирознинг кучайиши хавфи» ҳақида огоҳлантирди.

«Глобал озиқ-овқат хавфсизлиги масаласида эса Россия президенти Ғарб давлатларининг нотўғри иқтисодий ва молиявий сиёсати, шунингдек, Россияга қарши қўллаган санкциялари натижасида келиб чиққан озиқ-овқат таъминоти билан боғлиқ қийинчиликларнинг асл сабабларини аниқ маълумотларга асосланиб тушунтирди», — дейилади Кремль ҳисоботида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Макрон ва Шольц Путиндан «Азовсталь» ҳимоячиларини озод қилишни ва Одесса қамалини тугатишни сўради