Фото: AP
ЕИнинг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Украинадаги низо узоққа чўзилади деб ҳисобламоқда.
"Биз чидашимиз керак. Уруш узоқ давом этади, Россиянинг тажовузкорлиги кучаймоқда. Биз Украинани кураш воситалари билан таъминлашни ва Россияга нисбатан иқтисодий босимни давом эттиришимиз керак", - деди у France Info радиоси эфирида.
Унинг сўзларига кўра, "Россия иқтисодиёти тўхтай бошлади" ва Москвага янада босим кўрсатилиши Киевни бўлажак тинчлик музокараларида манфаатли позиция билан таъминлайди.
Боррел шунингдек, санкцияларнинг олтинчи пакети бўйича якуний келишувга эришилишига умид билдирди.
"Бугун куннинг иккинчи ярмида бу масала бўйича келишувга эришамиз деб ўйлайман", - деди у.
Европа дипломатияси раҳбари Украинадан ғалла импорт қилиш масаласини тезроқ ҳал қилиш зарурлигига эътибор қаратди.
"Украинада 20 млн тонна ғалла сақланмоқда. Уни якуний истеъмолчиларга етказиб бериш зарур. Янги ҳосил учун омборларни бўшатиш керак, акс ҳолда уни сақлагани жой топилмайди", - деди у. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар