1 459
Зеленский Харьков вилояти хавфсизлик хизмати раҳбарини шаҳар мудофаасини сақлай олмагани учун ишдан бўшатди
Фото: AP Photo / Роман Дудин
Украина президенти Владимир Зеленский ўзининг Харьков вилоятига сафари чоғида Украина хавфсизлик хизматининг вилоят бўйича бошқармаси раҳбари Роман Дудинни ишдан бўшатганини маълум қилди, деб ёзади Meduza.
Давлат раҳбари таъкидлашича, у урушнинг илк кунлариданоқ «фақат ўзи ҳақида ўйлаб келган». Бу айнан нимада ўз аксини топганига Зеленский аниқлик киритмади.
Ўзининг мурожаатида Зеленский Харьков вилоятида ҳарбийлар, полиция, Харьков мери ва вилоят маъмурияти самарали ҳамкорлик қилиб, «ғалаба учун бирга ишлаётгани» ҳақида айтди, бироқ «Украина хавфсизлик хизмати линияси бўйича маҳаллий раҳбарият ҳақида бундай деб бўлмайди», — деди.
«Мен келиб, ўрганиб чиқдим ва вилоятдаги Хавфсизлик хизмати раҳбарини ишдан бўшатдим, у тўлиқ кўламли урушнинг биринчи кунлариданоқ шаҳарни ҳимоя қилиш учун ишламаган, балки фақат ўзи ҳақида ўйлаган. Унинг мақсадларини ҳуқуқ-тартибот органлари аниқлаштиради», — деди президент.
Эслатиб ўтамиз, 29 май куни Украина президенти Владимир Зеленский Харьков вилоятидаги украиналик ҳарбийларнинг олдинги позициялари (жанговар ҳаракатлар кетаётган ҳудуд)га ташриф буюрди. Бу унинг уруш бошланганидан бери Киев вилоятидан ташқарига биринчи расмий сафари бўлди.
Май ойи ўрталарида Харьков учун жангда Украина ғолиб бўлгани маълум қилинганди. Россия кучлари вилоят ҳудудидан чекинган. 24 май куни Харьковда икки ой давомида шаҳар аҳолиси учун бомба бошпанаси вазифасини ўтаган метро қайта ишга тушди.
Россия расмий манбалари маълумотлари бўйича 29 май ҳолатига Россия, ДХР ва ЛХР ҳарбийлари Украинанинг Херсон вилоятини, Луганск, Донецк ва Запорожье вилоятларининг катта қисмини, шунингдек, Харьков вилоятидаги бир нечта шаҳарларни назорат қилмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар