Урушнинг 96-кунида россиялик ҳарбийлар Северодонецкка кира бошлади. 97-кунга келиб эса, Луганск области маъмурияти раҳбари Сергей Гайдайнинг маълум қилишича, россиялик ҳарбийлар Северодонецкнинг бир қисмини эгаллаган. Донбассдаги Лисичанск ва Бахмут шаҳарлари учун ҳам жанглар давом этмоқда. Мариуполда шаҳар аҳолисидан РФ паспортларини тарқатиш учун ҳужжатлар қабул қилиш бошланган. АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон снарядлари Россия ҳудудига етиб бориши мумкин бўлган баравар ўт очиш реактив тизимларини Украинага юбормаслигини айтди.
Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИ етакчиларининг навбатдаги саммити арафасида ОАВ вакиллари билан суҳбатлашмоқда. ЕИ давлатлари етакчилари душанба куни Украинага ёрдам кўрсатиш масаласида йиғилишди. Фото: AP Photo/Geert Vanden Wijngaert
Киев
Ирпендаги вайрон бўлган бинога қараётган болакай. Шаҳар март охирига қадар россияликлар оккупациясида бўлган. Мэр Александр Маркушиннинг сўзларига кўра, шаҳардаги биноларнинг 70 фоизи вайрон бўлган. Фото: Natacha Pisarenko / AP / Scanpix / LETA
Франциянинг янги ташқи ишлар вазири Катерина Колонна Бучага ташриф буюрди
AP Photo/Natacha Pisarenko
Ирпендаги вайрон бўлган уйлар олдидаги арғимчоқда ўтирган қизалоқ
AP Photo/Natacha Pisarenko
Ирпенга ҳужумлар чоғида вайрон бўлган уйлар ўртасидаги боғда онаси ёнида ўйнаётган болакай
AP Photo/Natacha Pisarenko
Андрей Петрович ва Валик Владимирович Киев атрофидаги Стоянкада аскарлар либосида суратга тушишмоқда
AP Photo/Natacha Pisarenko
Мариупол
РФ қуролли кучларининг зирҳли катери Азов денгизи акваториясида, Мариупол атрофидаги сувларда. Бир неча кун олдин Мариуполдаги портга илк кема кирганди — «Славутич» юк ташувчи кемаси. Унга Ростовга олиб кетиш учун мўлжалланган металлар юкланган. Фото: Владимир Гердо / ТАСС
Донецк
ДХР кучлари назоратидаги ҳудуддаги 22-сонли мактаб кўриниши. ДХР расмийларига кўра, шаҳар Украина қуролли кучлари томонидан ўққа тутилган, олти киши ҳалок бўлган. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
Донецк ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган аёл. Фото: Валентин Спринчак / ТАСС
Донецк области ҳудудидаги украин танклари. Фото: AP Photo/Francisco Seco
Донбасс шимоли
Украин ва рус ҳарбийлари ўртасида жанглар кетаётган Северодонецкда кўтарилган тутун. РФ қуролли кучлари шаҳарни қуршовга олишга интилмоқда. Ҳозирда Донбасс шимолининг жуда кўп жойларида қақшатқич жанглар кетмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Бахмут ўққа тутилиши вақтида вайрон бўлган бино. Россиялик ҳарбийлар бу шаҳарга тобора яқинлашмоқда.
Francisco Seco / AP / Scanpix / LETA
Бахмутдаги вайрон бўлган уйлар орасидаги мушук. Фото: Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий хизматчи аёл окопда
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийларининг Бахмутдаги позицияси
Serhii Nuzhnenko / Reuters / Scanpix / LETA
Лисичанск аҳолиси вакили ёнаётган гараж олдида. Россия ҳарбийлари шаҳарни эгаллаш учун юриш қилмоқда.
Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Харков области
Харковда вайрон бўлган кўприк. Россия ҳарбийлари шаҳарни эгаллаш учун муваффақиятсиз уринишлардан сўнг май ойи ўрталарида бу шаҳар атрофидан чекинганди, аммо шу кунларда шаҳар яна ўққа тутилмоқда. Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Украина ҳудудий мудофаа кучлари жангчилари фронт чизиғидан қайтгач, дам олишмоқда
AP Photo/Bernat Armangue
Украина мудофаа кучлари жангчилари. Фото: Bernat Armangue / AP / Scanpix / LETA
Харковга берилган зарбалардан кейин чиққан ёнғин. Област ҳарбий прокуратураси маълумотига кўра, тинч аҳоли вакилларидан уч киши жабрланган. Шаҳар бир неча кун олдин ўққа тутилганида тўққиз киши ҳалок бўлганди. Фото: Carol Guzy / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар