Фото: «Космополская правда»
Мариуполдаги «Азовсталь» заводининг ерости иншоотларида 152 кишининг жасади бўлган изотермик фургон топилди. Бу ҳақда 31 май куни Россия Мудофаа вазирлигининг брифингида маълум қилинди. Заводда украиналик ҳарбийлар сўнгги икки ой давомида яширинган эди.
Вазирликнинг таъкидлашича, совутиш тизими бузилган ушбу фургонда ҳалок бўлган Украина Қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ва «Азов» жангчиларининг жасадлари сақланиб келган. Кўздан кечириш чоғида сапёрлар жасадлар остидан тўртта мина топди, дейилади баёнотда.
«Асирга олинган ‘Азов’ жангариларини сўроқ қилиш натижаларига кўра, жасадларни миналаш Киевнинг бевосита буйруғи билан амалга оширилгани аниқланди. Провокациядан мақсад — Киев режими ва шахсан Зеленскийнинг сиёсий обрў-эътиборини сақлаб қолиш учун Россияни жасадларни атайлаб йўқ қилишда ва уларни марҳумларнинг қариндошларига топширмасликда айблаш бўлган», — дейилади Россия Мудофаа вазирлиги баёнотида.
Россия томони ҳарбийларнинг жасадларини тез орада Украина расмийларига топширмоқчи.
Аввалроқ Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин «Азовсталь» заводи ҳудудидан яна бир неча украиналик аскар топилганини маълум қилганди.
«Бедарак йўқолган деб ҳисобланаётган бир неча киши топилди. Улар қуролдошларининг ёнига юборилади. У ердан, адашмасам, 3-4 киши топилди», — дея унинг сўзларини келтиради «РИА Новости».
ДХР Азовсталь заводини «тўлиқ тозалаш» икки-уч ҳафта давом этишини маълум қилганди.
Россия кучлари босиб олган Мариуполда «Азовсталь» заводи икки ой давомида украиналик ҳарбийларнинг сўнгги қаршилик маркази бўлиб турди. 16 май куни заводда мудофаани ушлаб турган ҳарбийлар таслим бўлишни бошлади. 20 май куни Россия Мудофаа вазирлиги «Азовсталь» ҳудуди ва бутун Мариупол россиялик ҳарбийларнинг тўлиқ назорати остига олинганини маълум қилди. 2000 дан ортиқ аскар таслим бўлгани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар