Мавлуд Човушўғли.
Туркиянинг халқаро миқёсда тан олинган расмий номи Türkiye тарзида ёзиладиган бўлди. Мамлакат ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бу борада БМТга расмий сўров йўллаганини маълум қилди.
Вазир бу мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини оширишга қаратилган чоралардан бири эканини қайд этган.
«БМТ бош котибига юборган мактубимда мамлакатимиз номи БМТнинг хорижий ҳужжатларида Türkiye шаклида ёзилиши мақсадга мувофиқлигини баён этдим. Ушбу ўзгариш хайрли бўлсин!» – деб ёзди Човушўғли.
Эндиликда халқаро миқёсдаги расмий ҳужжатларда Türkiye истилоҳи қўлланади, Turkey, Turkei, Turquie каби атамалардан воз кечилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил декабрь ойида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон томонида халқаро оммавий ахборот воситаларида мамлакатнинг номини фақат Türkiye шаклида ишлатиш ҳақида ҳужжат имзоланган. Бу ҳужжат лафзий бирхилликни таъминлаш ва халқаро майдонда “Türkiye” брендини мустаҳкамлашга қаратилган қадам деб баҳоланган. Хусусий сектор, жамоат, нодавлат-нотижорат ташкилотлар, илмий доира вакиллари ва матбуотга ҳам мамлакат номини шу тарзда қўллаш тавсия этилган.
Аввалроқ Туркия президенти девони коммуникациялар бошқармаси мамлакат халқаро номи янги шаклда ишлатилишини кенг тарғиб этиш мақсадида «Hello Türkiye» деб номланган лойиҳани амалга оширган эди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар